Предприятиям

Инфокиоск, банкомат ҳамда тўлов терминалларига бўлган техник талаблар

“Ўзкарт” БТТ доирасида ишлатилиши мумкин бўлган тўлов инфокиоск ва банкоматларга бўлган техник талаблар ва мазкур талабларнинг белгиланиши учун асослар рўйхати қуйида келтирилган.

Таъкидлаш лозимки, бугунги кунда тижорат банкларида “Ўзкарт” БТТ доирасида Uzcard-Infokiosk (инфокиосклар учун) ҳамда TellMEТМ(инфокиоск ва банкоматлар учун) дастурий таъминотларидан фойдаланиш бўйича тажриба мавжуд, шу билан бирга, мазкур дастурий таъминотлар ва улар ўрнатиладиган БПК ускуналари “Ўзкарт” БТТ тўғрисидаги Низомга биноан ЯУПМда тегишли техник синовлардан ўтказилиши кифоя.

Тижорат банклари томонидан БПК ускуналарини сотиб олиш мобайнида ўрнатилган техник талабларга қўшимча ҳолда қуйидагиларни ҳам эътиборга олиш тавсия қилинади:

-         БПК ускуналари ишлаб чиқарувчи корхона томонидан БПК ускуналарини сотувчи корхонага ушбу қурилмаларни республикамиз ҳудудида сотиш ваколатининг берилганлиги. Мавжуд тажрибага кўра, ҳар қандай электрон қурилмалар каби, БПК ускуналарига кафолат ва кафолатдан сўнг техник хизмат кўрсатишни таъминлаш жараёнида ишлаб чиқарувчи корхонанинг масъулияти фақатгина ваколатли сотувчилар томонидан сотилган қурилмаларга тегишли бўлади;

-         Тижорат банклари томонидан юқорида кўрсатилган дастурий таъминотлар тўғри келмайдиган БПК ускуналари сотиб олинадиган бўлса, ушбу ускуналар учун дастурий таъминот  ЯУПМ томонидан тижорат банкларининг тегишли буюртмалари ва техник шартларига биноан яратилиши мумкин. Янги дастурий таъминотнинг яратилиш муддати ва сарф-харажатлар миқдори тижорат банкларининг техник шартларида белгиланадиган талабларга боғлиқ бўлади.

“Ўзкарт” БТТ доирасида ишлатилиши мумкин бўлган
Банкоматга  техник талаблар

Техник талабнинг моҳияти

Изоҳ (асос)

1

Банкомат русуми  - NCR Selv Serv 6622

NCR компанияси банкомат ишлаб чиқарувчи ташкилотлар орасида нуфузли ўринга эга. Ҳозирги пайтда “Ўзкарт” БТТ доирасида фойдаланиб келиняпти, ўзининг фойдаланувчилари учун юқори технологияларга асосланган қулайликларини намойиш қилади.

2

Термопринтер

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, тўлов ўтказилган (нақд пул ечилган) вақтда банкоматдан квитанция (чек) чиқарилиши талаб қилинади. Республикамизда мавжуд тажрибадан келиб чиққан ҳолда, бошқа қурилмаларда бўлганидек (масалан, терминалларда), термопринтер энг мақбул ечим деб қаралади.

3

FDK (функционал тугмалар)

Банкомат амалларни бажариш вақтида мижозга керакли бўлган функцияларни танлай олиш имкониятини яратиш учун.

4

Монитор

Банкомат ўз-ўзига хизмат кўрсатиш қурилмаси бўлганлиги сабабли, карта эгаси тўлов ўтказиш (нақд пул ечиш) жараёнида банкомат билан бевосита мулоқот қила олиши учун.

5

Моторли картридер ISO-7816 стандартига мос

“Ўзкарт” БТТ доирасида муомалага чиқарилган чипли карталарга хизмат кўрсатиш учун. Карталарни қабул қилиш ва қайтаришни автоматик тарзда амалга оширилиши – бу карта эгасининг хавфсизлиги учун хизмат қилади. Яъни, карта бошқа одамнинг қўлига тушиб қолганда ва у ПИН кодни 3 марта нотўғри териши оқибатида карта блок ҳолатига тушади ва ридер уни қайтариб бермайди. Шунингдек, карта эгаси амалиётни тугатиб бўлгач, картани олишни эсидан чиқарса, маълум вақт ўтгач карта ридерни ичига қайтиб киради.

6

ЕПП клавиатура

Банкомат ўз-ўзига хизмат кўрсатиш қурилмаси бўлганлиги учун, карта эгаси тегишли маълумотларни ушбу қурилма орқали ўзи киритади ва амалларни бажаради. Ахборотларни ҳимоялаш бўйича PCI DSS стандартининг амалдаги талабларига жавоб бериши лозим. Пин кодни шифрланган кўринишда узатилишини таъминлайди. Қурилма қаттиқ зарбдан, жуда совуқ (-10оС) ва иссиқдан (55оС) ҳимояланган бўлиши муҳимдир.

7

Диспенсер

Банкоматдаги нақд пул бериш қурилмаси замонавий вакуумли технологияга асосланган бўлиши лозим. Яъни, банкнотларни ҳаво сўрувчи мосламалар ёрдамида санаши – қурилманинг тезда ишдан чиқишини олдини олиш билан бирга, пулларни (бир-бирига ёпишган банкнотларни) санашда хатоликни камайтиради.

8

Сейф

10 мм қалинликга эга жисмоний пухта ишланган. Қулфлаш тизими ўзига хос бўлиб, калитдан ташқари махсус кодли лимб ёрдамида қулфланади ва очилади.

9

Хавфсизлик

Хафсизлик бўйича бир қатор ечимларга эга. Жисмоний пухта ишланган шунингдек USB қурилмасида фирибгарлик хавфини камайтириш бўйича хафсизлик чоралари кўрилган.

10

Узлуксиз қувват манбаи (UPS)

Банкомат уланган асосий электр тармоғида узилиш бўлганда, банкоматда бажарилаётган амал охиригача бажарилишини таъминлайди ва мижоз картаси қурилма ичида қолиб кетмаслигини олдини олади

11

220В 50Гц ўзгарувчан электр қуввати линиялари билан ишлаш учун истеъмол блоки (блок питания)

Электр таъминот тармоқларининг республикада қабул қилинган стандтартларига мосликни таъминлаш учун.

12

Дастурий таъминот

“Ўзкарт” БТТ доирасида ишлатилиб келинаётган банкоматларда TellME дастурий таъминотидан фойдаланилади. Шу сабабли, қуйидаги техник талабларга жавоб берадиган компьютер билан жиҳозланган банкоматларда ушбу дастурий таъминот мувоффақиятли ишлайди.

 

- процессор Pentium, частотаси 800 МГц ёки кўпроқ;

- оператив хотира 512 МБ дан кам бўлмаган;

- қаттиқ дискда 20 Гб дан кўпроқ бўш жой бўлиши;

- DVD-ROM;

- клавиатура, сичқонча Microsoft Mouse ва бошқалар;

- видеокарта ва монитор, Super VGA (640х480 дан 1280x1024 гача нуқталар) режими мавжуд бўлган;

- товуш платаси;

- динамиклар

14

Операцион тизим

Лицензияга эга, 32-битли, инглиз тилидаги Microsoft Windows XP ёки унга тенглаштирилган бошқа кўринишлари:

- WEPOS 1.0/1.1;

- Windows Embedded POSReady 2009;

- Windows XP Professional with Embedded restrictions;

- Windows XP Professional SP2/SP3.

  

 

“Ўзкарт” БТТ доирасида ишлатилиши мумкин бўлган ўз-ўзига хизмат кўрсатиш қурилмаси (инфокиоска)га қўйиладиган техник талаблар

Техник талабнинг моҳияти

Изоҳ (асос)

1

Моторли картридер ISO-7816 стандартига мос

“Ўзкарт” БТТ доирасида муомалага чиқарилган чипли карталарга хизмат кўрсатиш учун. Карталарни қабул қилиш ва қайтаришни автоматик тарзда амалга оширилиши – бу карта эгасининг хавфсизлиги учун хизмат қилади. Яъни, карта бошқа одамнинг қўлига тушиб қолганда ва у ПИН кодни 3 марта нотўғри териши оқибатида карта блокланади ва ридер уни қайтариб бермайди. Шунингдек, карта эгаси амалиётни тугатиб бўлгач, картани олишни эсидан чиқарса, маълум вақт ўтгач карта ридерни ичига қайтиб киради.

2

Термопринтер

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, тўлов ўтказилган (нақд пул ечилган) вақтда банкоматдан квитанция (чек) чиқарилиши талаб қилинади. Республикамизда мавжуд тажрибадан келиб чиққан ҳолда, бошқа қурилмаларда бўлганидек (масалан, терминалларда), термопринтер энг мақбул ечим деб қаралади.

3

Сенсорли экран

Инфокиоскаларда амалларини бажариш вақтида мижозга керакли бўлган пунктларни танлашда янада қулайлик яратиш учун

4

Монитор (суюқ кристал кўринишда)

Ўрнатиладиган дастурий таъминотнинг график намойишларини акс эттира олиши учун талаб этиладиган минимал кўрсаткичларга эга бўлиши шарт. Инфокиоска ўз-ўзига хизмат кўрсатиш қурилмаси бўлганлиги сабабли, карта эгаси тўлов ўтказиш жараёнида қурилма билан бевосита мулоқот қилиши учун

5

ЕПП клавиатура

Банкомат ўз-ўзига хизмат кўрсатиш қурилмаси бўлганлиги учун, карта эгаси тегишли маълумотларни ушбу қурилма орқали ўзи киритади ва амалларни бажаради. Ахборотларни ҳимоялаш бўйича PCI DSS стандартининг амалдаги талабларига жавоб бериши лозим. Пин кодни шифрланган кўринишда узатилишини таъминлайди. Қурилма қаттиқ зарбдан, жуда совуқ (-10оС) ва иссиқдан (55оС) ҳимояланган бўлиши муҳимдир.

6

Нақд пул қабул қилиш қурилмаси

Фойдаланувчиларнинг хоҳишига кўра, нақд пулда тўлов амалга оширишга имконият яратиш

10

Узлуксиз қувват манбаи (UPS)

Банкомат уланган асосий электр тармоғида узилиш бўлганда, банкоматда бажарилаётган амал охиригача бажарилишини таъминлайди ва мижоз картаси қурилма ичида қолиб кетмаслигини олдини олади

11

220В 50Гц ўзгарувчан электр қуввати линиялари билан ишлаш учун истеъмол блоки (блок питания)

Электр таъминот тармоқларининг республикада қабул қилинган стандтартларига мосликни таъминлаш учун.

12

Тизимли блок

Юқорида келтирилган қурилмаларни ўзида бирлаштиради. Инфокиоскаларда ишлатиладиган тизимли блок оддий “Шахсий компьютер” ларнинг тизимли блокидан фарқи унинг габаритларини ихчамлигида ва тизимли блок конфигурацияларини “Шахсий компьютер” никига қараганда озгина пастроқ эканлигида.

13

Кетма-кет (COM) портлар билан уланиш учун плата.

Инфокиоскаларда ишлатиладиган қўшимча POS қурилмаларнинг тизимли блок билан улаш учун кўпчилик холларда COM портлар ишлатилади. Шунинг учун хам тизимли блокга қўшимча COM портлар қўшиш талаб этилади.

14

Интернет орқали алоқа ўрнатиш учун GPRS модем

Баъзи инфокиоскалар банкдан ташқарида, савдо майдонларида ишлатишга тўғри келади. Шу боис хозирги кунда инфокиоскаларда GPRS модем бўлиши уларни хар қандай шароитда хам ишлай олишини таъминлайди

15

Қулфланадиган корпус

Инфокиоскани барча қурилмаларини ўрнатиш ва уларни ташқи тасирлардан (ўғирланишдан) химоялаш учун керак. Корпусни танланаётганида уни темирини мустахкамлигига, пул қабул қилиш қурилмасини қолган қурилмалардан алоҳида бўлишига (масалан, сенсор экран синдириб олиб ташланган холда ҳам пул қабул қилиш қурилмасига тега олмасин), ЕПП қурилмасини жойлашувига (мижоз пин код терганда ён атрофдагиларга кўринмасин) алохида эътибор қаратиш мақсадга муофиқ бўлади.

16

Дастурий таъминот

“Ўзкарт” БТТ доирасида ишлатилиб келинаётган инфокиоскаларда маҳаллий дастурчилар томонидан яратилган Uzcard_ATM дастурий таъминотидан фойдаланилмоқда.

 

“Ўзкарт” БТТ доирасида ишлатилиши мумкин бўлган тўлов терминалларига бўлган техник талаблар ва мазкур талабларнинг белгиланиши учун асослар рўйхати иловада келтирилган. Бугунги кунда ЯУПМда PAX S90 русумли мобил ва PAX S800 русумли стационар тўлов терминаллари учун тегишли дастурий таъминот мавжуд.

 

Таъкидлаш лозимки, тижорат банклари “Ўзкарт” БТТ доирасида, шунингдек, тўлов терминалларининг бошқа русумларидан ҳамда бошқа (маҳаллий ва хорижий) дастурий таъминотлардан ҳам фойдаланишлари мумкин, бунда мазкур дастурий таъминотлар ва улар ўрнатиладиган терминаллар “Ўзкарт” БТТ тўғрисидаги Низомга биноан ЯУПМда тегишли техник синовлардан ўтказилиши кифоя.  

 

Тижорат банклари томонидан терминаллар сотиб олиш мобайнида ўрнатилган техник талабларга қўшимча ҳолда қуйидагиларни ҳам эътиборга олиш тавсия қилинади:

-         терминал ишлаб чиқарувчи корхона томонидан терминал сотувчи корхонага ушбу қурилмаларни республикамиз ҳудудида сотиш ваколатининг берилганлиги. Мавжуд тажрибага кўра, ҳар қандай электрон қурилмалар каби, терминалларга кафолат ва кафолатдан сўнг техник хизмат кўрсатишни таъминлаш жараёнида ишлаб чиқарувчи корхонанинг масъулияти фақатгина ваколатли сотувчилар томонидан сотилган қурилмаларга тегишли бўлади;

-         юқорида кўрсатилгандан бошқа русумли терминаллар учун дастурий таъминот  ЯУПМ томонидан тижорат банкларининг тегишли буюртмалари ва техник шартларига биноан яратилиши мумкин. Янги дастурий таъминотнинг яратилиш муддати ва сарф-харажатлар миқдори тижорат банкларининг техник шартларида белгиланадиган талабларга боғлиқ бўлади.

“Ўзкарт” БТТ доирасида ишлатилиши мумкин бўлган
тўлов терминалларига техник талаблар

Техник талабнинг моҳияти

Изоҳ (асос)

1

Терминал русуми - мобил

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 февраль ПҚ-2777 сонли Қарорида тўлов терминалларининг узлуксиз электр таъминоти воситалари билан таъминланиши назарда тутилган. Республикамизда мавжуд тажрибадан келиб чиққан ҳолда, мазкур вазифани амалга оширишда аккумулятор батареялари билан жиҳозланган мобил терминаллар энг мақбул ечим, деб қаралади.

2

Алоқа интерфейси - GSM/GPRS ёки 3G

Шаҳар телефонига уланадиган dial-up интерфейси секин ва ишончсиз, Wi-Fi ёки 4G тармоқлар эса республикамизнинг барча ҳудудларида етарлича тарқалмаган.

3

Термопринтер

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, тўлов ўтказилган вақтда терминалдан квитанция (чек) чиқарилиши талаб қилинади. Республикамизда мавжуд тажрибадан келиб чиққан ҳолда, бошқа қурилмаларда бўлганидек (масалан, касса аппаратларида), термопринтер энг мақбул ечим, деб қаралади.

4

График дисплей

Карта эгаси терминалдан тўлов ўтказиш жараёнини назорат қилиш имкониятини яратиш учун.

5

Карта ридери ISO-7816 стандартига мос

“Ўзкарт” БТТ доирасида муомалага чиқариладиган чипли карталарга хизмат кўрсатиш учун

6

Қурилма EMV техник стандартлари ва PCI-DSS ахборот хавфсизлиги стандартларига мослик бўйича жорий (актуал) сертификатга эга

www.emvco.com ва https://www.pcisecuritystandards.org/pci_security/ ресурсларида текшириш имконияти мавжуд

7

Терминалнинг дастурий таъминоти PA-DSS ахборот хавфсизлиги стандартларига мослик бўйича жорий (актуал) сертификатга эга

https://www.pcisecuritystandards.org/pci_security/ ресурсида текшириш имконияти мавжуд

8

Картанинг ПИН-рақамини шифрлаш имконини берувчи клавиатура ёки ташқи ПИН-пад PCI PTS ахборот хавфсизлиги стандартларига мослик бўйича жорий (актуал) сертификатга эга, DES ва 3DES шифрлаш усуллари мавжуд бўлиши

Карта эгаси терминалда ПИН рақамини терган вақтда мазкур рақамнинг дахлсизлигини таъминлаш учун.

https://www.pcisecuritystandards.org/assessors_and_solutions/pin_transaction_devices ресурсида текшириш имконияти мавжуд.

 

 

9

220В 50Гц ўзгарувчан электр қуввати линиялари билан ишлаш учун истеъмол блоки (блок питания)

Электр таъминот тармоқларининг республикада қабул қилинган стандтартларига мосликни таъминлаш учун

10

Атроф-муҳит ҳарорати +10-50 даража доирасида ва нисбий намлик 10%-90% доирасида

Кўпчилик электрон қурилмалар учун тааллуқли параметрлар

11

Хотира ҳажми (FLASH+RAM) камида 16MBни ташкил этиши

Терминал дастурий таъминоти асосий функционал амалиётларини бажара олиши учун 

 

 

 

Генерация QR-кода

Для генерации QR-кода к странице подключаем скрипт

Как подключить к сайту прием оплаты онлайн?

Как подключится Торгово-сервисным предприятиям  к платежному порталу Woy-wo’ для приема онлайн платежей?

Что бы подключится к платежному порталу Woy-wo ТСП необходимо предпринять следующие шаги:

 

Во-первых, ТСП должен заключить договор с СП ООО «ЕОПЦ». Для этого необходимо подготовить комплект документов:

а) для юридических лиц: копия устава, копия удостоверения (гувохнома), копия лицензии (если имеется), копия паспорта директора и приказа о назначении директора.

б) для индивидуальных предпринимателей: копия паспорта и патента.

Для ознакомления с публичной офертой о предоставлении услуг нажмите здесь

С руководством по заключению договора дистанционно  можно ознакомиться по ссылке

 

Во-вторых, ТСП должен заключить договор с банком для открытия EPOS-терминала (электронный терминал). Выбор банка предоставляется ТСП.   

   

После завершения документальных процедур,  СП «ЕОПЦ» приступает к процессу интеграции информационных систем ТСП и процессинговым центром. 

Выбор канала связи для терминала

 

 Для того, чтобы платежи по терминалам UZCARD EMV совершались в установленный временный период, владельцам торговой точки необходимо уметь правильно выбирать каналы связи. Существует несколько вариантов подключения терминала к системе Uzcard, это:

Виды терминалов и инструкции к ним

 

 

 

Uzcard предлагает предприятиям торговли и сферы услуг следующие модели терминалов :Monetel EF T10, Monetel EF T20, Ingenico 5100, Sagem EF T Smart, Hypercom T7Ps и XiMAX.

 

Инкассация POS-терминала Ingenico ICT 220

Для инкассации на терминале данного типа необходимо войти в платежную систему нажатием кнопки “F”. В меню “FUNCTIONS” выбирается “1-DUET”. После вставки торговой карты для инкассации выбирается соответствующее меню “Терминал F2”. В меню выбираем “Инкассация F3”, далее выбираем “F2 Да” для подтверждения инкассации. В появившемся поле набираем нужный номер для загрузки “:>1234567_”. После удачной инкассации на дисплее высветится «Успешно» и терминал напечатает чек.

Чем карточка лучше наличных?

Чем пластиковая карточка лучше наличных для предприятий торговли и сферы услуг:

Инкассация POS-терминала PAX P-80

Как выполнить инкассацию POS-терминала PAX P-80. Подробнее в нашей статье.

 

Полезные советы владельцам терминалов

Инкассация торговой карты терминала сопровождается распечаткой чека инкассации, в котором отражается сумма инкассации, дата и время ее проведения, наименование торговой точки, номера торговой карты, ее пакета инкассации и другие реквизиты операции.