Uzcard тизими ҳақида

Uzcard банклараро тўлов тизими бу асосий элементи микропроцессорли пластик карточкалар бўлган, қонуний нормалар, норматив ҳужжатлар ва дастурий техник ечимлар ва керакли ташкилий техник инфраструктура уйғунлигига асосланган, пул тўловларини электрон кўринишда амалга ошириш учун мўлжалланган ва микропроцессорли банк карточкаларини чиқарувчи ва маҳсулот(иш, ҳизмат) сотувчиларига ҳизмат кўрсатувчи банкларни, ҳисоб банки ва процессинг ташкилотини бир бутун тизимга бирлаштирувчи ҳудудий тўлов тизимидир.

Uzcard қатнашчи банклар орасида 2005 йил 5 март куни ВО №-1 “Банк сўмлик микропроцессорлик пластик карточкалари бўйича ҳизмат кўрсатиш ва уларнинг операциялари бўйича ўзаро тўловлар билан таъминлаш” ҳақида умумий шартномани имзолаганлар.

Ҳозирги кунда, ушбу Марказда 28 ҳусусий банкларнинг тўлов тизимлари бирлаштирилган, Uzcard қатнашчилари бўлмиш банклар чиқарган карточкалар умумҳизмат тизимини таъминловчи сўмлик пластик карточкалар орқали ҳисобнинг банклараро тўлов тизими тузилган.

ЯУПМ хақида

Ягона Умумреспублика Процессинг Марказининг асосий мақсадлари:

Олдинги банк информацион технологиялар ва электрон тўловлар инструментларини Ўзбекистон молиявий бозорига комплекс ва мақсадга йўналтирилган интилишини ташкил қилиш.

Маркетинг изланишлар ўтқазиш, банк информацион технологиялари ва электрон тўлов инструментларини киритиш соҳасида узоқ муддатли стратегик дастурлар тузиш.

Пластик карталар орқали нақд пулсиз ҳисоб тўлов тизимлари норматив техник ва меъёрий сўров хужжатини ишлаб чиқиш.

Ҳалқаро молиявий институтлар ва тўлов ассоциациялари,  дунёга маълум махсус банк ускуналари ва тизимли интеграторлар ишлаб чиқарувчилари билан ҳамкорлик муносабатларини ўрнатиш ва ривожлантириш.

Бугунги кунда Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази процессинг, эмиссион марказ, умумтўлов маркази учун  ҳизматлар тақдим этади, ҳамда  терминал, банкомат, инфокиоскларни таъмирлаш ишларини олиб боради.

Сўмлик пластик карточкаларининг процессинги бўлими (СКПБ)

Сўмлик пластик карточкаларининг процессинги бўлими (СКПБ)  ҚК МЧЖ “Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази” таркибли бўлими ҳисобланади.

Сўмлик пластик карточкаларининг процессинги бўлими ўз иш фаолиятида Ўзбекистон Банклар Ассоциацияси, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ишлаб чиқилган методик маълумотномалар, техник воситаларни ишлатиш бўйича технологик қўлланмалар билан иш юритишнинг режа графикларидан фойдаланади.

СКПБнинг асосий вазифалари:

Маҳвийлик тартибини сақлаш ва банклараро ўтказмаларни ишлашни ўтқазиш жараёнида хавфсизликни таъминлаш; банклараро ўтказмалар ва квитанциялар пакетини  кунлик ишлаш; банклараро ўтказмалар бўйича маълумотлар базасини юритиш; банклараро ўтказмаларни ишлаш бўйича кунлик ҳисоботларни тузиш ва банклараро ҳисоб- китоб марказига юбориш; банклараро ўтказмаларнинг йўналишини таъминлаб бериш керакли тўлов ҳужжатларини шакллантириш; БТТ қатнашчи банкларнинг банклараро ўтказмаларининг маълумотлар базасини олиб бориш, архив базасини олиб бориш ва БТТ фаолияти ҳақида ҳисобот сўров  маълумотини тақдим этиш; MSMQL Server Маълумотлар базасининг профилактикасини кунлик олиб бориш; администратор ва оператор, ҳавфсизлик АРМлари, уларни тузиш учун кодли кетма- кетликлар,компьютерларга кириш пароллари каби сўмлик пластик карточкалар процессинги бўлими маҳвий элементлари асосий ҳизмати маълумотлар базасида ҳато ёки бузилиш рўй берса, резерв серверга киришнинг бошқарилиши ва қисқартирилишини таъминлаш; тизимнинг асосий маълумотлар базаси, ҳамда бутун тизимнинг архивацияси, сўмлик пластик карточкалар процессинги бўлими фаолияти аниқ технологик қўлланмаси даврийлиги билан бирга; маълумотлар йўқотилиши ва бузилиши ҳолатларида тизимни қайта тиклаш; барча БТТ қатнашчилари томонидан бажарилиши зарур технологик қўлланмалар ва ягона қоидаларни ишлаб чиқиш ва уларнинг бажарилишини текшириш; БТТ фаолияти жараёнида БТТ объектлари билан вужудга келган низовий ҳолатларнинг экспертизасини олиб бориш.

Сўмлик пластик карточкалар эмиссияси бўлими (СПКЭБ)

СПКЭБ (Эмиссия маркази)- «Uzkart» тўлов тизимининг таркибий объектидир; умумий тизимда чиқарилувчи ва ишлатилувчи барча пластик карточкаларга ёзувлар киритиш ва тизим фаолиятини қоидаларини  аниқловчи административ  вазифаларини бажариш ҳуқуқи берилган  тизим қатнашчилари ишонч марказидир.СПКЭБ пластик карточкалар бирламчи эмиссиясини амалга оширади, тизим фаолиятининг умумий қоидаларини бажарилишини текширади, марказлашган норматив сўров маълумотномасининг(НСМ) тузилиши ва тарқатилишини амалга оширади.

СПКЭБ қуйидаги вазифаларни бажаради:

Шифрлаш Модул Аппаратини ва кўпфаолиятли хавфсизлик  пластик карточкаларидан фойдаланувчи эмиссия маркази тизим бўлимини қўллаб қувватлаш; Эмиссия марказининг кенг қамровли калитлар базасини (шунингдек, Умумий калитни ўз ичига олувчи) тузиш, хавфсизлик тизим бўлинмасини таъминловчи Эмиссия марказининг пластик карточкалар ҳизматини тузиш; Таъминловчидан пластик карточкаларни қабул қилиш жараёнини ва уларга сақлаш калитининг киритилишини таъминлаш; Пластик карточкалар ҳолатини текшириш; Қатнашчилардан қатнашиш учун мурожаатларини қабул қилиш; Бирламчи эмиссия ва ишлаб чиқилган пластик карточкаларни қабул қилиш, қатнашчи банкларнинг ўз транспорт калитлари билан иккиламчи эмиссияни ўтқазиш; Пластик карточкаларнинг завод рақамлари ва USNларини ўз ичига олувчи пластик карточкалар умумтизим  базасини олиб бориш; Тўлов тизимининг ягона базасини юритиш; Умумтизим маълумотномаларини юритиш (шу жумладан, ҳисоб китоб қатнашчилари, валюта кодлари, карта маҳсулотлари турлари, банк ҳақидаги  маълумотномалар); стоп рўйхат юритиш; лимитлар маълумотномасини юритиш; НСМ ни Асосий қатнашчиларга тарқатиш.

Оммавий тўловларни ишлаб чиқариш бўлими

Ҳозирги кунда ЯУПМ (Ягона Умумреспубликавий процессинг маркази) да биллинг тизими тузилган,  у орқали уяли алоқа тўловлари, коммунал ва қуйидагилар каби бошқа тўловларни терминал орқали амалга ошириш мумкин.

Коммунал ҳизматлар учун тўловларни амалга ошириш пайтида терминал инфокиоск орқали маълумотлар ЯУПМдаги билинг тизимига электрон кўринишда келиб тушади. Бу маълумотларни махсус дастур билан қайта ишлангандан кейин ҳизмат кўрсатувчи банк ва ҳисоб банкига юборилувчи тўлов реестрлари тузилади. Ўз навбатида ҳизмат кўрсатувчи банк бу реестр асосида коммунал ташкилотларга тўловларни амалга оширади.

Уяли алоқа ҳизматлари учун тўловларни терминал – инфокиоск орқали  амалга ошириш пайтида электрон кўринишдаги маълумотлар ЯУПМ биллинг тизимига ва автоматик тартибда бу маълумотлар Пайнет тизими орқали уяли алоқа компанияси тизимига тушади. Махсус дастур билан ишлаб чиқилгандан сўнг реестрлар тузилади ва алоқа тизими орқали ҳизмат кўрсатувчи банк ва ҳисоб банкига юборилади. Ҳизмат кўрсатувчи банк  уяли алоқа тўловларини реестрларга кўра амалга оширади. Уяли алоқаси ҳизмати тўловлари «On line» тартибида ишлайди.

Техник бўлим (терминаллар, банкоматлар ва инфокиоскларда ҳизмат кўрсатиш бўлими)

Техник бўлим (терминаллар, банкоматлар ва инфокиоскларда ҳизмат кўрсатиш бўлими) ҚК МЧЖ “Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази” таркибий қисмига киради. Техник бўлим терминалларни (EFT Smart I, EFT Smart II, Ingenico i5100, Ingenico ICT220, PAX S90, PAX P80), банкоматлар (NCR 6622, 6632) и NGT инфокиоскларни таъмирлаш ишлари билан шуғулланади.