Карта эгаларининг мурожаат қилиш тартиби

  Бугун биз карта эгаларининг таклиф ва шикоятлари билан банк муассасаларига мурожаат қилиниш тартибига эътиборингизни қаратмоқчимиз. Мисол учун, агар пластик картангиз йўқолганини ёки карта ҳисобида маблағингиз камайганини аниқласангиз, зинҳор ваҳима қилманг ва асабийлашманг. Аввало, бу ва бошқа ҳолатлар аниқланганида сизга хизмат кўрсатаётган банкга мурожаат қилишингиз даркор. Банк ходими Сизнинг мурожаатингизни қабул қилиши ҳамда банк даражасида уни ҳал қилиш имкони бўлмаса, мижознинг аризаси асосида ҳамда сўровнома кўринишида Ягона умумреспублика процессинг марказига мурожаат қилиши керак. Марказимиз томонидан ушбу расмий сўровнома қабул қилинганидан сўнг, карта эгасининг муаммосини хал қилишга қаратилган чора-тадбирлар кўрилади. Агар муаммо Марказимиз даражасида хал қилинса, унинг жавоби бир кун давомида банк ихтиёрига юборилади. Бироқ, бир неча кун давомида муаммо сабаблари аниқланган ҳолатлар ҳам бундан мустасно эмас. Турли вазиятларда муаммоингиз бартараф этилишига ишонч ҳосил қилишингиз мумкин!