Қатор компаниялар карта тўловлари бўйича ҳавфсизлик стандартларига жавоб бермаслиги қайд этилди

Қатор компаниялар карта тўловлари бўйича ҳавфсизлик стандартларига жавоб бермаслиги қайд этилди. Фото: conciliadora.com.br

  Қайд этилишича, бир қатор ташкилотлар томонидан пластик карталари орқали амалга ошириладиган тўловлар жараёнида карта эгасига тегишли маълумотларнинг ҳавфсизлиги юқори даражада таъминланмаяпти. Verizon компаниясининг баёнотига кўра, тўлов карталари соҳасида ахборот ҳавфсизлиги Стандарти (PCI DSS) талабларига жавоб берувчи компаниялар сони сўнгги олти йил мобайнида илк маротаба 52,5% га қисқарган.

2018 йилда ўтказилган тўловлар ҳавфсизлиги бўйича ҳисоботда келтирилишича эса, айнан йирик компаниялар орасида  PCI DSS талабларига риоя этилиш кўрсаткичи сезиларли пасайган. Таъкидланишича, 2016 йилда қайд этилган 55,4% йирик компанияларга нисбатан 2017 йилда 52,4% компаниялар томонидан PCI талабларига жавоб берилган.

Умуман олганда, қайд этилган кўрсаткич минтақалар ўртасида турлича эканлигини кўрсатади. Жумладан, Осиё-Тинч океани минтақасида фаолият олиб бораётган компанияларнинг 77,8% , Европада 46,4%, Шимолий ва Жанубий Америкада 39,7% асосланган компанияларга нисбатан PCI DSS талабларига бутунлай жавоб беради. 

Бизнес соҳасига тўхталиб ўтсак, IT-хизматлари юқори поғоналарда турибди: 77,8% ташкилотлар ушбу стандартнинг барча талабларига жавоб беради. Чакана савдо вакилларининг 56,3%, молиявий хизматларни кўрсатувчи компанияларнинг 47,9% ҳамда энг паст кўрсаткични қайд этган ресторан ва меҳмонхона бизнеси ташкилотлари 38,5% лик кўрсаткич билан ҳавсизлик талабларига жавоб бериши қайд этилди. Маълумотлар ҳавфсизлиги бўйича Умумий тартиб талабларига риоя этиш учун компаниялар PCI DSS талабларига мурожаат этишлари, ҳар куни электрон тўловларни амалга оширувчи бизнес секторларидаги бу каби кескин фарқ эътиборли ҳисобланди.

P.S. 2017 йилнинг 26 декабрида Uzcard компанияси тўлов карталари соҳасида маълумотлар ҳавфсизлиги бўйича PCI DSS сертификатини янгилади. Бугунги кунга келиб, Uzcard компанияси ушбу стандартнинг талаб ва меъёрларига жавоб беради ҳамда режага мувофиқ хар йили PCI DSS сертификатини янгилаб туради.