Жамоат транспортида автоматлаштирилган тўлов тизими

  Замонавий тўлов технологиялари, авваламбор, бизнесда хизмат кўрсатиш тезлиги муҳим омиллардан бири ҳисобланган,  чакана савдо соҳасида кенг қўлланиб келинади. Жумладан, майда тўловлар ҳажмини инобатга олганда, жамоат транспортида нақд пулсиз тўловларни амалга ошириш жараёни мукаммал ҳисобланади.

Ягона умумреспублика процессинг маркази «BPC Group» халқаро холдинг компанияси билан ҳамкорликда ABT (account based ticketing) технологиялари асосида “STS”- «Smart Ticketing Solution» дастурий-таъминот мажмуини ишлаб чиқди. ABT – фойдаланувчининг шахсий ҳисоб рақамига асосланган,  жамоат транспортида амалга ошириладиган замонавий тўлов тизими ҳисобланади.  Тизим орқали амалга оширилган барча тўловлар эса, марказий серверда сақланади. Тизимнинг авзалликларидан бири, унда замонавий банк карталари (Uzcard, VISA, Mastercard, UPI, МИР) орқали тўловларни амалга ошириш имкониятининг яратилгани ҳамда режага мувофиқ,  бизнинг Марказимизга интеграция қилиниши ҳисобланади.

Мутахассисларимиз томонидан контактсиз тўловлар соҳасида яратилган қулайликларни инобатга олиб, транзакцияларни амалга ошириш жараёнида ҳавфсизликни таъминлаш ва транспорт компаниялари тизимида бенуқсон тизимни жорий этиш билан бирга, ушбу тизимни автоматлаштириш ишида инсон омилларига боғлиқликни минималлаштиришга алоҳида эътибор берилди.

P.S. БПЦ компанияси рақамли ва инновацион ишланмалар бозорида етакчи компаниялардан бири ҳисобланиб, дунёнинг 70 дан ортиқ мамлакатида ўз ҳамкорларига эга. Шунингдек, компания жамоат транспортида тўловларни амалга ошириш соҳасида автоматлаштирилган ишланмаларни жорий этишда кўпйиллик тажрибага эга. Сбербанк ҳамкорлиги доирасида Марказий Транспорт Платформасига уланган ҳамда амалга оширилган лойиҳалар рўйхатига Россия Федерациясининг 20 дан ортиқ шаҳарлари ҳам киритилган.