Ягона умумреспублика процессинг маркази ва ASHBURN International ўратасида стратегик ҳамкорлик тўғрисида иккитомонлама келишув имзоланди

 POS-терминаллар тармоқларини бошқариш ва мониторинг қилишга қаратилган ишланмаларга ихтисослашган ASHBURN International компанияси Ягона умумреспублика процессинг маркази билан ҳамкорлик қилишга қаратилган келишувни имзолади.

10 йиллик муддат давомида амал қилувчи ушбу келишув доирасида ASHBURN International компанияси томонидан мамлакатимиз бозор шароитига мослаштирилган TransLink.iQ номли дастурий таъминот ўрнатилиши кўзда тутилган. Шунингдек, келишувга асосан янги тўлов терминалларини етказиб бериш ва Ягона умумреспублика процессинг марказининг ҳамкорлари бўлмиш, мамлакатимизда ўз фоалиятини олиб бораётган 28 та банк томонидан тақдим этилувчи  POS-терминаллар учун 250 000 дан зиёд рухсатномаларнинг сотуви назарда тутилган. Аниқлик киритилишича, бир неча йиллар давомида TransLink.iQ платформасига йилига 50 000 дан ортиқ POS-терминаллар ўрнатилиши кўзда тутилган.

ASHBURN International компанияси директори Жоржас Шарафановичюснинг таъкидлашича,  иккила компаниянинг олдиндаги ҳамкорлик ва стратегик мақсадлари бир-бирига мос келганлиги боис, ушбу шартномани имзолаш жараёни ҳам самарали кечди. Лойиҳани амалга ошириш учун тизимларни интеграция қилиш давомида синов ишлари олиб борилди. Натижада, Ўзбекистон бозор шароити талабларига жавоб берувчи оптимал ечим топилди.

TransLink.iQ дастурий таъминотининг авзалликлари қаторида, унинг турли русумдаги POS-терминаллар билан мувофиқ тарзда ишлаш қобилиятига эгалигидан ташқари, унда бизнес-харажатларни оптималлаштириш, дастурий таъминотларнинг янгиланиши ҳамда POS-терминаллар тармоқларини реал вақтда масофада туриб мониторинг қилиш ва бошқариш имконияти мавжудлиги ҳам муҳим омиллардан ҳисобланади. Платформа криптографик калитларни автоматлаштириш, масофадан эквайринг тармоғида эҳтимолли носозликларни руйхатдан ўтказиш ва тегишли чораларни кўриш имкониятини беради. TransLink.iQ халқаро тўлов тизимлари, EMV ва PCI ҳавфсизлик талабларига жавоб беради. Бу эса ўз навбатида, карта эгаларига тегишли маълумотларнинг ҳавфсиз сақланишини таъминлайди.

ASHBURN International компанияси Penki kontinentai ташкилоти гуруҳи аъзоси ҳисобланиб,  POS-терминаллар тармоғини мониторинг қилиш ва бошқаришни таъминлаш, транзакциялар бўйича маълумотлар етказиш, транзакциялар жараёнида маълум пул маблағини карта эгасига қайтариш каби вазифаларни бажарувчи ишланмаларни тақдим этади. Компания томонидан ижара хизматлари, банк қурилмаларини ўрнатиш ва уларга техник хизмат кўрсатилиб келинади. Шунингдек, ASHBURN International компанияси Болтиқбўйи, Ўрта Осиё ва Кавказ орти давлатлари орасида POS-терминаллар ишлаб чиқариш соҳасида мамлакат бўйлаб йирик ишлаб чиқарувчиси Ingenico Group компаниясининг расмий ҳамкори ҳисобланади. Компания томонидан тақдим этилувчи дастурий таъминот  ва қурилмалари сертификатланган ва VISAInternational, Mastercard Incorporated, American Express, Diners Club International, JCB ва UnionPay International халқаро  ташкилотлар томонидан белгиланган  EMV стандартлари талабларига жавоб беради.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, Ўзбекистон бозор шароитига етакчи ахборот технологиялари ва электрон тўлов воситаларини жорий этиш мақсадида, Марказимиз қатор халқаро молиявий институтлар, тўлов ассоцияациялари, инновацион банк қурилмалари ишлаб чиқарувчилари  билан ҳамкорлик қилишни давом эттириб келмоқда.