Дунё бўйлаб биткоин-банкоматлар сони аниқланди

 

Дунё бўйлаб биткоин-банкоматлар сони аниқланди. Фото: coinvedi.com

  Дунё бўйлаб биткоин-банкоматлар сони аниқланди, жумладан, жорий ойда улариннг сони 4 мингтадан ошгани қайд этилди.

Бугунги кунга келиб, криптовалюталарга эгалик қилиш имконияти одамлар учун муҳим омиллардан ҳисобланмоқда. Шунинг сабабли, криптоматлар муҳим вазифаларни бажаради. Сабаби, ушбу қурилмалар биткоин ва альткоинларни харид қилишда қулайлиги билан ажралиб туради. Ушбу омилларга боғлиқ равишда дунё бўйлаб 4 мингдан зиёд биткоин-автоматлар фойдаланувчилар ихтиёрида бўлади.

Жорий йилнинг май ойида қайд этилган  кўрсаткичларга биноан, криптоматлар сони 3 мингдан ошган эди. Демакки, бугунги кунга келиб, уларнинг сони сезиларли ошганини қайд этиш жоиз.

Таъкидлаш жоизки, айнан Шимолий Америкада биткоин-банкоматлар кенг қўлланилмоқда экан. Биткоин-қурилмаларининг сони бўйича иккинчи ўринда Европа турибди.  Осиё криптовалюталар соҳасида етакчилик қилаётган бўлсада, қурилмалар сони бўйича, Жанубий Америка ва Африка каби сўнгги поғоналарни эгаллаб турибди.