Статистик маълумотлар: 2018 йилнинг 3-чорак натижалари

  Ягона умумреспублика процессинг маркази маълумотларига биноан, 2018 йилнинг 2-чорак натижаларига кўра, Ўзбекистон ҳудудида амалга оширилган e-commerce транзакциялар сони  жорий йилнинг 2-чорагига нисбатан пасайиш кўрсаткичларини намоён этди.

Жумладан,  жорий йилнинг 3-чорагида e-commerce транзакциялар сони 69,8 млн.и ташкил этиб, 2018 йилнинг ўтган 2-чорагидаги 72,4 млн.лик ҳолатига нисбатан 3,6% лик пасайишни қайд этди.

3-чоракда электрон коммерция бўйича амалга оширилган транзакцияларнинг жами миқдори 1 610,7 млрд. сумни ташкил этди. Ушбу кўрсаткич 2018 йилнинг 2-чоракида қайд этилган 872,4 млрд. сўмга нисбатан 184,6% га ўсишни кўрсатмоқда.

Муомалага чиқарилган пластик карталарнинг умумий сони бўйича эса, 3-чоракда  қайд этилган 817 179 та пластик карта сони, жорий йилнинг 2-чоракида қайд этилган 813 831 та пластик карталар сонига нисбатан 0,4%. лик ўсишни намоён этди.

Умумий кўрсаткичларни ҳисобга олганда, муомалага чиқарилган пластик карталар сони бўйича “Халқ банки” 162 725 талик кўрсаткич билан етакчилик қилмоқда. Иккинчи ўринда  “Agrobank” 123 360 та ҳамда “Ipoteka Bank”  80 901 талик кўрсаткич билан учинчи ўринни эгаллади.