Америка Қўшма Штатлари CVV-кодни ўзгартирувчи банк картасини синовдан ўтказмоқда

Америка Қўшма Штатлари CVV-кодни ўзгартирувчи банк картасини синовдан ўтказмоқда.Фото: itstep.az

Американинг PNC Bank номли йирик банки динамикли CVV-коди мавжуд бўлган тўлов картасига тегишли лойиҳани амалга ошириш ишлари бошланганини эълон қилди. Картанинг орқа томонида доимий равишда янгиланиб борувчи учта рақамдан иборат ҳавфсизлик коди  акс эттириладиган кичик электрон дисплей ўрнатилади.

Маълумотларга кўра, бу каби инновацион карталар биринчилардан бўлиб PNC ғазначилик департаментида фаолият олиб борувчи тижорат эгалари учун таклиф қилинади. Динамикли CVV-код мужассамлашган PNC Bank томонидан яратиладиган ушбу тўлов воситалари, 2019 йилнинг бошида ишлаб чиқарилади. 

Айтиб ўтиш лозимки, PNC банки Visa тўлов тизимига тегишли динамикли CVV2-кодли (dCVV2) карталарни муомалага чиқарган. Шунингдек, юқоридаги лойиҳани амалга ошириш давомида банк ҳавфсизлик ва идентификациялаш воситалари соҳасида етакчилик қилувчи Idemia компанияси ва Tsys процессинг платформаси билан ҳамкорлик қилмоқда.