Mastercard энди Ўзбекистонда

  Кундан кунга мамлакатимизда банк соҳасида мижозларга юқори малакали хизмат кўрсатиш, халқаро тўлов тизимлари орқали эквайринг имкониятларини яратиш бўйича янги имкониятлар ва изчил ҳаракатлар олиб борилмоқда. Бугунги кунга келиб, Ўзбекистонда 200 мингдан ортиқ тўлов терминаллари (POS-терминаллар) қайд этилган бўлиб, барчаси Uzcard карталарига хизмат кўрсатиб келмоқда. Ҳозирда "Асака" банкининг POS-терминаллари орқали  Mastercard халқаро тўлов тизимига тегишли карталарни қабул қилиш учун техник ва юридик имкониятлар амалга оширилган.

  Uzcard тизимида  Mastercard карталари иштирокида “Асака” банкига тегишли бўлган POS-терминал орқали амалга оширилган илк тўлов амалиёти эса, қисқа давр ичида мамлакатимизда ушбу халқаро тўлов тизимига тегишли пластик карталарига хизмат қилувчи тўлов нуқталар сони ошиб борилишидан далолат беради. Таъкидлаш жоизки, аввалроқ, Ягона умумреспублика процессинг маркази томонидан техник имкониятларнинг яратилганлиги лойиҳа ривожланишига асос бўлиб хизмат қилди.   

Жумладан, Mastercard халқаро тўлов тизимига тегишли карталар иштирокида эквайрингни ташкиллаштириш лойиҳасини амалга ошириш давомида Ягона умумреспублика процессинг маркази мутахассислари томонидан босқичма-босқич ишлар ва бир қатор  асосий вазифалар бажарилди. Ушбу лойиҳа 2016 йилда амалга оширила бошланган бўлиб, бугунги кунга келиб бизнинг ҳудудга Mastercard  халқаро тўлов тизимини жорий этиш бўйича қуйидаги техник жараёнлар бажарилиб келинди:

•          Mastercard карталари орқали тўловларни қабул қилиш имкониятини яратиш учун Mastercard  халқаро тўлов тизимида (ICA) банк томонидан халқаро идентификацион рақам қабул қилиш;

•          Mastercard  тўлов тизимида банкнинг лицензияланиши учун лойиҳанинг Бош режасини ишлаб чиқиш;

•          Алоқасиз интерфейс орқали Mastercard картасини қабул қилувчи тўлов қурилмаларининг сертификацияси;

•          Халқаро тўлов тизимлари стандартлари доирасида POS ва АТМ-қурилмалари учун “Асака” банк томонидан бажарилиши мажбурий бўлган сертификацион тестлар (NIV-offline, NIV-online);

•          Халқаро тўлов тизимлари стандартлари доирасида POS ва АТМ-қурилмалар учун “Асака” банк томонидан бажарилиши мажбурий бўлган сертификацион тестлар (M-TIP);

•          Mastercard халқаро карталари орқали тўловларни амалга ошириш учун банкларнинг POS ва АТМ- тўлов қурилмаларининг дастурий таъминотини янгилаш.

Mastercard халқаро тўлов тизими, “Асака” банки ва ЯУПМ вакиллари ўртасида олиб борилган учрашув давомида Mastercard халқаро тўлов тизими пластик картасини қабул қилувчи  тўлов терминалларининг мавжуд инфраструктурасини  қамраб олиниш жараёни,  яратилаётган техник платформага тегишли бир қатор асосий масалалар муҳокама этилди. Лойиҳа иштирокчиларидан бири  “Асака” банки ва Mastercard халқаро тўлов тизими ўртасида Ўзбекистонда эквайрингни амалга оширишга қаратилган ҳамкорликдаги лойиҳани самарали бажарилиши мақсад қилиб белгиланган тегишли шартнома имзоланди. Эндиликда “Асака” банки Mastercard халқаро тўлов тизимининг асосий аъзоси ҳисобланади. Ягона умуреспублика процессинг маркази ушбу лойиҳада ҳамкорларга хизмат кўрсатишда процессинг оператори ва провайдери вазифасини бажариб,  транзакция ва операцияларни қайта ишлаш хизматларини кўрсатади. 

Ҳозирда Uzcard  POS-терминал ва банкоматлари Mastercard карталарини қабул қилмоқда, бу эса ўз навбатида бизнинг ҳудуд учун катта аҳамиятга эга. Ушбу лойиҳани амалга ошириш мақсадида савдо-хизмат ташкилотлари вакиллари Uzcard  POS-терминалларига “Халқаро тўлов тизими” дастурий таъминотини ўрнатиш мақсадида уларга хизмат кўрсатувчи банкга мурожаат этишлари ўринли. Шунингдек, савдо-хизмат ташкилотлари вакиллари ўз мижозларини савдо нуқталарининг эътиборни жалб қилувчи жой ва POS-терминаллар ёнида Mastercard логотипларини жойлаштирган ҳолда Mastercard халқаро тўлов тизими карталари қабул қилиниши тўғрисида хабардор этишлари даркор. Шунингдек, савдо-хизмат ташкилотлари эгалари ҳисобчилар ўртасида Mastercard карта эгаларига мустақил равишда карта  PIN-рақамини териш имконини яратилиши даркорлигига тегишли тарғибот ишларини олиб боришлари мақсадга мувофиқдир.  

Mastercard карта эгалари банкомат орқали чет эл пул бирлигини автоматик равишда маҳаллий пул бирлигига ўтказишлари мумкинлигини айтиб ўтиш ўринли. Курс бирлиги Mastercard тўлов тизими томонидан ўрнатилган курс орқали белгиланади.

Ўзбекистон ҳудудида халқаро тўлов карталари иштирокида тўловлар ва оперцияларни амалга оширишга қаратилган ушбу лойиҳа, мамлакат бюджетига қўшимча фойда олиб келишидан ташқари, чет эллик меҳмонлар учун максимал даражада қулай шарт-шароитни таъминлайди. Mastercard тўлов тизими ўртасидаги ушбу ҳамкорлик Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарорларида белгиланган қатор вазифаларни бажарилишини таъминлайди.