Uzcard ўзбекистонда банк карталари имкониятларини кенгайтиришга бағишланган пресс-конференцияда қатнашди.

Тошкент шаҳрида Мустақилликнинг 23-йиллиги арафасида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ташкил этилган ва пул муомаласини янада такомиллаштириш ва юанк пластик карталаридан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш масалаларига бағишланган пресс-конференция бўлиб ўтди.
18 август куни Ўзбекистон Миллий Пресса Марказида бўлиб ўтган пресс-конференцияда Ўзбекистон Марказий банки, Ягона Умумреспублика процессинг маркази, мамлакат тижорат банклари мутахассислари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди. Банк фаолияти соҳасига энг янги ахборот технологияларни тадбиқ этиш ва бу йўналишдаги ишларнинг босқича босқич режа асосида такомиллаштириш бўйича самарали шароит яратиш тадбирнинг асосий мавзуси бўлди.

Учрашув давомида ҳозирда интернет-банкинг хизматларидан 57,5 мингта тижорат банклар мижозлари фойдаланиши ва 363 мингтадан ортиғи мобил банкингдан фойдаланиши таъкидланди. Онлайн карталар соҳиблари орасида «CLICK» ва «MBank» каби мобил банкинг тизимлари жуда кенг тарқалди, бу тизимлар жисмоний шахсларга уяли операторлар, интернет-провайдерлар, телефон, кабел телевидениеси, коммунал хизматлар, савдо-сервис корхоналари, такси ва х.к. хизматлари учун тўлаш имконини беради.

Учрашув қатнашчилари бундай актуал технологияларни жорий қилиш - тадбиркорликни ривожлантириш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш ва халқаро стандартларга жавоб берадиган бозор инфратузилмасини ташкиллаштириш учун қўшимча шароитларни яратишга кўмак беришини қайд қилдилар.