Банклар Ассоциациясида банк мутахассилари учун махсус курслар ўтказилди.

Банк технологияларини такомиллаштириш ва аҳолига таклиф этилаётган янги хилма-хил хизматларнинг вужудга келиши, замонавий банкирларнинг билимларини яхшилаш ва малакасини йўлида катта имкониятлар очяпти. Бугунги кунда банк мутахассисларининг юқори ишбилармонлиги ва малакаси банк хизматлари бозорида муваффақиятли фаолият олиб боришнинг асосий шарти бўляпти, айниқса бу пластик карталардан фойдаланиб нақдсиз тўловлар соҳасидек нозик ва юқори технологиялик соҳага тегишли бўлса.

18 августдан 22 августгача Ўзбекистон Банклар Ассоциациясида (ЎБА) "Пластик карталар ишлатиладиган бенақд операциялар кўламини кенгайтириш ва сифатини ошириш" мавзусида Банклараро тўлов тизимига аъзо банкларнинг пластик карталар билан ишлаш бўлимларининг раҳбарлари ва етакчи мутахассислари учун махсус курслар ўтказилди.

Uzcard миллий тўлов тизими етакчи мутахассислари, шунингдек БМА "Инвестициялар" кафедраси доценти В.А. Котов, Олий Ҳарбий Божхона Институти кафедра доценти и.ф.н. Т.Н. Пардаев, ЎМБ бошқарма-бошлиғи – тўлов тизимлари ва ҳисоб-китоблари департаменти директори ўринбосари У.Д. Махмудов ўтказган машғулотлар давомида тингловчиларга "UZCARD EMV дастурий платформанинг интеграцияси афзалликлари", "UZCARD EMV тизими ва архитектурасини кўриб чиқиш", "Service Desk тизимини кўриб чиқиш", "Фойдаланувчиларни WEB-бошқариш", "карталарни ишлаб чиқариш технологияси", "Эмиссия объектлари статуси", "Пластик карталар ишлатиладиган инфокиоск ва банкоматлар дастурий таъминоти, махсус настройкалари", "Электрон ариза тизими билан ишлаш", "Пластик карталар фойдаланадиган бенақд ҳисоб-китоблар тизимини тадбиқ этиш ва ривожлантиришнинг хуқуқий масалалари", "Халқаро тўлов тизимлари:турлари ва вазифалари", "Банк ҳисобварақаларига масофада хизмат кўрсатиш тизимларида банкнинг ахборот хавфсизлигини таъминлаш механизмлари", "Пластик карта соҳибларига хизмат кўрсатадиган сервис ташкилотлар билан банкларнинг ўзаро ҳамкорлик даражасини ошириш йўллари" ва х.к. мавзулар тақдим этилди.

Махсус курслар битирилганидан сўнг, ўтказилган тестлар натижасида тингловчиларга сертификатлар топширилди ва келгуси фаолиятлари бўйича тавсиялар берилди.