Россияда интернетдан фойдаланувчиларнинг салкам ярми интернет-банкингни ишлатади

Интернет-банкингнинг элга манзурлиги дунёда кун сайин ўсмоқда, бу ҳам бежиз эмас, чунки у фойдаланувчиларга бераётган қулайликлар нафақат ўзларининг банк ҳисобидаги маблағларини фаол ишлатиш ва назорат қилиш имконини беради, балки ҳар бир одамга мобилроқ бўлиш ва хизматлар тўловига вақтни тежаш имконини беради.

Куни кеча россияликларнинг онлайн ўзларини тутишларини ўрганиш лойиҳаси доирасида Synovate Comcon компанияси масофадаги банк хизматларидан фойдаланиш соҳасида ўзининг тадқиқоти натижаларини чоп этди ва унга кўра Россиядаги фаол интернет фойдаланувчиларнинг салкам ярми айнан интернет-банкингни афзал кўраркан. Устига-устак мобил банкдан фойдаланадиганларнинг салкам учтан бири мобил банкдан фойдаланади ва бешдан бири иккала хизматдан баравар фойдаланади. Шу билан бирга бу иккала хизматдан қониқиш даражаси юқорилигича қолиб 5 баллдан 4,4 баллни ташкил этади.
Synovate Comcon савол-жавобида ҳаммаси бўлиб 2 500 та жавоб берувчи қатнашган. Улар – 16дан 54 ёшгача 140 та Россия шаҳарларидан интернет фойдаланувчилар. Айтгандек, ҳужжатда яна, интернет фойдаланувчиларнинг учдан бири банк операцияларини илгаригидек банкда ўтказишни афзал кўргани таъкидланган.

Ўзбекистонда ҳозирда карта соҳибларининг интернетга ва мобил банкингга сезиларли қизиқиши кузатилмоқда. Ўзбекистон Марказий банки маълумоти бўйича Uzcard карталари соҳиблари орасида 57,5 минг интернет-банкинг фойдаланувчиси ва 363 минг мобил банкинг фойдаланувчиси бор. Бу янги технологияларнинг элга манзурлиги шубҳасиз ортиб боради, бунинг сабаби эса - кишиларнинг ўз ҳаётига қулайлик киритиш, ўз маблағларини доимий назорат қилиш ва ҳар қандай пайтда, ҳар қандай шароитда ва ҳар қандай жойда улардан фойдаланиш имкониятига эга бўлиш истагидадир.