Uzcard Маълумотларни ишлаш марказини модернизация қилмоқда.

МИМ (Маълумотларни Ишлаш Маркази) — ҳар қанақа тўлов тизимининг асоси бўлиб, унинг асосий мақсади уланган фойдаланувчилардан келаётган катта оқим маълумотларни максимал тез ва ишончли ишлаб бериш. Uzcard тизимидаги банк тўлов карталарининг жуда тез ўсиши шароитида – уларнинг сони эса 13 миллиондан ошди – тизимнинг ҳисоблаш қувватлари инфратузилмасини кенгайтириш, МИМни модернизациялаш эҳтиёжи сезилди.

Шу сабабдан Uzcard дунё молия соҳаси учун тўлов ечимларининг етакчи етказиб берувчиси бўлмиш Россиянинг «БПЦ Банковские Технологии» компанияси билан биргаликда, пластик карталар бўйича тўлов операцияларни ўтказишни таъминлайдиган ўзида мавжуд серверларнинг модернизацияси лойиҳасини бошлади. Янгироқ ва қувватлироқ Power сериядаги IBM сервер ускуналарига ўтиш ва келгусида унга тизимнинг дастурий қисмини кўчириш серверлар функционалига ошган талабларнинг ва «Smartvista» дастурий-аппарат мажмуаси ечими бўлади.

Бундай шубҳасиз тўғри қарор Uzcard тўлов тизимини янги миқёсга ўтказиш ва штат режимида кунига 30 миллионгача транзакция бир вақтда имконини беради. Янги ҳисоблаш серверлари миллий тўлов тизимининг барқарор ва ишончли ишлашига кафолат бўлади ва янги турдаги интерактив хизматларда банк ҳисобидаги маблағларни интернет ва мобил мосламалар орқали бошқариш имконини берадиган бизнес йўналишлари ривожланишига имкон беради.