Дунёда мобил тўловлардан фойдаланувчилар сони 2017 йилга келиб 450 миллион кишига етади.

Бугун, дунё мобил мосламаларнинг ривожи ва улардан фойдаланишнинг мислсиз авж олишига гувоҳ бўлар экан, мобил тўловларни амалга ошириш имконияти энг фойдали ва қизиқарли функциялардан биридир. Ҳозирдан ойдинки, мобил тўловлар ўсиши юқорига қараб кетмоқда ва келажакда банк карталари ёрдамидаги тўловларга яқинлашиб қолиши мумкин.

Ахборот технологиялари бозорига ихтисослашган Gartner Group тадқиқотчи ва консалтинг фирмасининг тахминларига кўра 2012-2017 йилларда мобил тўловларнинг бутун дунёдаги йиллик ўсиши 35% миқёсида кузатилади, бу бозорнинг ҳажми 2017 йилда $721 млрдни ташкил этади, фойдаланувчилар сони эса 450 млн кишига чиқади. Ундан ташқари Gartner компанияси тадқиқотида 2013 йилда NFC технологияси ёрдамидаги тўловлар 4,9 миллиарда долларни ташкил этди, жорий йилда эса бу рақам 8,2 миллиардгача ва 2016 йилда 21,9 миллиардгача чиқиши мумкин.
Компания шунингдек, 2017 йилга бориб мобил тўловлар ёрдамида пул ўтказмалар улуши 69%га тушиб кетиб, харидларга тўлаш эса 23%гача ошишини тахмин қиляпти.