Хитой дунёдаги энг катта банкоматлар бозори бўлди.

"2014 йилда Хитойда банкоматлар бозори" тадқиқотини ўтказган RBR компанияси маълумотига кўра, Хитойнинг банкоматлар бозори, АҚШ бозорини орқада қолдириб, биринчи ўринга чиқди. 2013 йилда мамлакатда банкоматларнинг умумий сони 25% ўсиб, 520 минг дона хаддига етди.

Хитойда истеъмолчи талаб ҳаракатга келтирувчи асосий ўсиш омили бўлганлиги сабабли давлат банкомат хизматлари кўрсатилишини кенгайтирмоқда, чунки бу янги карта соҳибларини жалб этиш учун ажойиб рағбатлашдир. 2014 йил бошига келиб Хитойда 4,2 млрд. дан ошиқ тўлов карталари берилди, шунинг учун мамлакатда банкоматлар паркини кенгайтиришга эҳтиёж сезиларли ўсди.
Хитойда банкоматлар сонининг ўсиши АҚШ кўрсаткичларидан ўзиб кетди, аммо 1000 кишига банкоматлар сони бўйича Хитой ҳали орқада.