Uzcard: Ўзбекистонда электрон тижорат

Интернет замонавий инсон ҳаёти ва онгига мустаҳкам ўрнашиб бўлди. Ҳозирда кўпчилигимиз ҳаётимизни почтани ва ижтимоий тармоқларни текшириш, дунёдаги содир бўлаётган янгиликларни ўқиш каби одатий машғулотларсиз тасаввур қилишимиз қийин. Интернетнинг бизнинг мамлакатимизда ҳам кенг тарқалаётган янги имкониятларидан бири деб электрон тижоратни ҳисоблашимиз мумкин.

Электрон тижорат ўзи нима? Интернетга мурожаат қилиб – қуйидаги таърифни учратамиз – "Электрон тижорат (ингл. e-commerce сўзидан) – компьютер тармоқлари ёрдамида амалга оширилган барча молиявий ва савдо транзакцияларни ва ушбу транзакцияларни амалга ошириш билан боғлиқ бизнес-жараёнларни ўзига олган иқтисодиёт тармоғи".

Ўзбекистонда электрон тижорат қандай ривожланяпти, унинг янада такомиллашиши учун қандай чоралар зарур, унинг тадбиркорлар ва истеъмолчилар учун ютуқлари нимадан иборат, шуларни кўриб чиқайлик.

Ўзбекистонда Uzcard тизими тадбиқ этилганлиги ва ҳар қайси вақт ва ҳар қайси жойдан мобил мосламалар ва компьютерлар ёрдамида тўловларни амалга ошириш имконини берган бир қатор лойиҳалар жорий этилганлиги туфайли бизнеснинг янги тармоғи – электрон тижорат жадал ривожланмоқда. Ҳозирда Click, MBank, Sms T'olov каби онлайн режимда хизматларга тўлаш воситалари муваффақиятли фаолият кўрсатмоқда. Одамлар уйларидан чиқмай Mytech.uz, Esavdo.uz, Uzbekmarket.uz, Bozor.uz каби интернет-дўконларда, шу жумладан, озиқ-овқат, кийим-кечак, техника, парфюмерия, хўжалик товарлари ва ҳатто мебелни харид қилишлари мумкин.

Selz.com портали ахборотига кўра дунёда интернетдан фойдаланувчиларнинг 80%идан кўпи онлайн дўконларда у ёки бу товарларни харид қилганлар, харидорларнинг 71%и эса интернетда харид қилиш оддий дўконларга қараганда арзонроқ ва қулайроқ деб ҳисоблайдилар.

Интернетда янги бизнесни бошлаётганлар учун бир қатор афзалликлар мавжуд. Шулардан бири савдо майдончалараридан тежалган пул, чунки товарларни онлайн сотиш учун фақат уларни сақлаш учун омборхона ва балки ишчилар учун кичик офис керак. Ундан ташқари онлайн сотувлар учун қандайдир витрина ёки бошқа қиммат савдо ускуналарини сотиб олиш умуман талаб этилмайди. Анъанавий дўконларга қараганда хизмат кўрсатувчи ходимлар анча қисқаради шунга яраша товар нархи ҳам арзонроқ бўлиб харидорларни жалб этиш учун қўшимча восита бўлади. Товар ва дўконнинг рекламасини ҳам бевосита интернетда амалга оширса бўлади, бу ҳам оддий дўконга қараганда анча арзонроқ ва вақт жиҳатидан тежамлироқ бўлади. Товарларнинг таснифи очиб берилган тарзда бўлади, бу ҳам сотувчига, ҳам маҳсулотини бозорда илгарилатишга ва харидорларни жалб этиш учун унинг батафсил таснифига муҳтож бўлган маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга фойдали бўлади. Устига-устак интернет-дўкон кунига 24 соат ишлаши мумкин ва унинг серверлари буюртмани қабул қилишни куннинг исталган пайтида қайта ишлаши мумкин. Дам олиш ва байрам кунлари ҳам серверлар ишини давом эттиради, ундан ташқари интернет-дўконга трафик айнан шу кунлари ортади.

Selz.com портали ахборотига кўра онлайн-харидорларнинг 46%и харид қилишдан олдин товар тўғрисида обзор ва бошқа маълумотларни кўрадилар ва ўқийдилар, бу эса электрон тижорат ривожи билан истеъмолчилар учун фойдали вебсайт ва блоглар сони ҳам ортмоқда деганидир, бу трафик ўсишига олиб келяпти.

Бугунда мамлакатимизда бу йўналиш ривожи учун барча зарур шартлар шаклланмоқда. Биринчи навбатда шу фактни таъкидлаш жоизки, Ўзбекистонда катта миқдорда онлайн тўлов карталари чиқарилган бўлиб, бу мобил ва интернет-банкинг тизимларини тўлақонли ривожлантириш имконини беряпти. Йил сайин алоқа воситалари мукаммалашяпти, фойдаланувчиларнинг интернет тармоғига уланиш имкони ошяпти, дунё интернет тармоғининг ўзбек тилдаги қисмида вебсайтлар сони ортиб боряпти.

Ундан ташқари жорий йил 16 сентябр куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида Президент И.А.Каримовнинг топшириғига биноан электрон тижоратни янада ривожлантириш мақсадида, депутатлар, Вазирлар Маҳкамаси томонидан қонунчилик ташаббуси тариқасида киритилган "Электрон тижорат тўғрисида"ги Қонунни янги таҳрирда кўриб чиқдилар.
Қонуннинг янги лойиҳаси ўз имзосининг турли аналоглари ёрдамида шахсни аниқлашдан фойдаланишни кўзда тутган, бу эса электрон битимнинг расмийлашувини анча осонлаштириш имконини туғдиради. Ундан ташқари электрон тижорат соҳасидаги ўзаро алоқаларни тўғрироқ тартибга солиш мақсадида, Қонуннинг янги лойиҳаси бир қатор афзалликларга эга, шу жумладан:

Электрон ҳужжатлар (хабарномалар)дан фойдаланиб шартнома тузиш хусусиятлари ва электрон тижорат қатнашчилари, шу жумладан, ахборот воситачиларига нисбатан талаблар ўрнатилмоқда. Қонун лойиҳасига ҳисоб-фактуралар ва бошқа ҳужжатларни электрон шаклда расмийлаштириш мумкинлиги тўғрисидаги норма киритилди. Шунингдек ваколатли орган томонидан электрон тижорат соҳасини давлат тартибга солиш тўғрисида норма киритилиб, бу органнинг, қулай шароит яратиш, ҳозирги шароитда бу соҳани ривожлантириш бўйича стратегия ишлаб чиқиш ва ташкилий, технологик ва қонунчилик масалаларини ечишда ягона ёндашувни таъминлаш мақсадида, ваколатлари ўрнатилди.

Қонун лойиҳасида шунингдек, ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва электрон тижоратнинг ушбу қатнашчилари шахсий маълумотларни ҳимоялашга алоҳида эътибор қаратилган. Шундай қилиб, янги қонуннинг қабул қилиниши Ўзбекистон электрон тижорати янги миқёсга чиқишига имкон беради ва тадбиркорларни интернетни товарлар ва хизматларни сотиш учун янги бозор сифатида ўзлаштириш учун рағбатлантиради.

Ўзбекистонда электрон тижорат энди ривожланмоқда, лекин вақт бир жойда тўхтаб турмайди, у билан бирга бизнесдаги тенденциялар ва аҳоли эҳтиёжлари ўзгаряпти. Юқори технологияларнинг, Uzcard тизимининг ривожи, интернет тармоғи бераётган имкониятларнинг кенгайиши ҳозирданоқ онлайн савдода янги бизнесни бошлаш учун кенг имкониятлар очяпти ва айнан бу соҳада биринчи бўлиш учун имкон беряпти, бизнесда биринчи бўлиш эса бозорни забт этиш ва миллионлаб кишиларга маълум бўлган ўз номга эга бўлиш деганидир.