Uzcard: (МИМ) миграцияси муваффақиятли ўтди

Uzcard «SmartVista» дастурий-аппарат мажмуасининг маълумотлар базасини Power сериясидаги IBM янги ва қувватли сервер ускуналарига кўчириш лойиҳаси якунланганлигини эълон қилади.

Лойиҳа натижасида ахборот тизими ишининг ишончлиги ва транзакцияларни қайта ишлаш тезлиги анча ортди. Ундан ташқари, IBM Power Systems сервер ускуналари катта ҳажмда маълумотларни қайта ишлаш учун махсус барпо этилган процессорларни ишлатади. Ушбу серверлар ўзларида катта ҳисоблаш қуввати, хотира фаолиятининг юқори тезлиги ва киритиш-чиқариш имкониятини мужассам қилган, бу эса тизимдан фойдаланиш ва уни бошқаришни анча соддалаштириб, унга анча юқори даражада носозликка бардошлилик, тайёргарлик ва хавфсизликни таъминлайди.
Ҳозирда Uzcard МИМ штат режимида ишлаяпти.