Картангизни муддати тугаётган бўлса нима қилиш керак?

Пластик карталар ҳаётимизга мустаҳкам кириб бориб унинг ажралмас қисми бўлиб қолган. Унинг кенг имкониятлари Ўзбекистон аҳолиси учун барча турдаги хизмат соҳаларини қамраб олди. Савдо тармоқлари, тиббий муассалалар, автомобиль ёқилғи қуйиш жойларидан бошлаб интернетдаги электрон тўловларигача Uzcard карталари бугунги кун кишисининг ўрнини ҳеч ким боса олмайдиган ёрдамчиларига айланган.

Ҳар куни савдо қилиб биз нақд пулни борган сари камроқ ишлатяпмиз, чунки рангбаранг пластик парчасидан бир зумда мустаҳкам ва ишончли тўлов воситасига айлана оладиган карта билан солиштирганда нақд пул замонавий шаҳар ритмида жуда ноқулай бўлиб қолган. Лекин картангиз муҳлати охирга яқинлашиб қолаётган бўлса нима қилиш керак? Наҳот ундаги барча пул куйиб, сиз бошқа савдо қилолмасангиз? Хавотир олманг, ушбу мақолада барча саволларингизга жавоблар бор.

Асосий савол шундай бўлса керак: карта муддати тугагач ундаги пулларга нима бўлади? Уларга ҳеч нарса бўлмайди, чунки Uzcard карталари замонавий EMV чиплари туфайли барча нохушликлардан ишончли ҳимояланган. Уларниниг тузилиши шундайки пуллар картада эмас сизнинг банк ҳисобингизда жойлаштирилган. Карта шунчаки унга йўл очиш учун калитдир ва сизнинг калитингиз носоз бўлиб қолса ёки муддати тугаса уни шунчаки алмаштириш лозим.

Дарвоқе, EMV стандарти барча карталарнинг муддати, уларга MasterCard ва ҳам киради, 3 йилни ташкил этади. Бундай муддат хавфсизлик сабаблари билан ва ҳар қандай картанинг фаол ишлатилганлигидан эскириши ва тўлов мосламалар билан алоқа пайтида муаммо чиқиши мумкинлигидан келиб чиқиб белгиланади.

Яна бир савол карта муддати ўтгач янгисини қандай олиш мумкин? Буерда биринчи навбатда янги карта чиқарилишига олдиндан тайёрланиш, яъни муддат тугашини кузатиш, одатда у картада кўрсатилган ва олдиндан банкка мурожаат қилиб картани қайта чиқаришга ариза бериш лозим. Картангизни чиқарган банкдан ташқари ҳеч кимнинг уни қайта чиқариш ва йўқ қилишга ҳаққи йўқлигини ёдингизда тутинг. Шунинг учун хавфсизлик мақсадида картани, муддати чиққанидани кейин ҳам, ҳеч кимга берманг. Тижорат банклари улар чиқарган карталар эгаларидир, шунинг учун янги картани олганда эскисини банкка топшириш лозим.

Смс орқали хабар олиш ва Click, Mbank ва х.к. каби онлайн хизматларни улаттирган фойдаланувчилар тўловни янги карта билан қайта рўйхатдан ўтмасдан амалга ошириш мумкинми? деган асосли савол беришлари мумкин. Жавоб – қайта рўйхатдан ўтиш шарт, чунки ҳар бир карта ягонадир ва хавфсизлик мақсадида ўзининг авторизация калитига эга. Эски карта рақами хусусида хавотир олмаса ҳам бўлади, у автоматик равишда онлайн хизматлар маълумотлар базасидан ўчирилиб, рақамингиз янги картага боғлаш учун эркин бўлади.