MASTERCARD ВА VISA ПАРОЛ КИРИТИШСИЗ ТЎЛОВЛАРНИ ЖОРИЙ ЭТАДИЛАР

MasterCard компанияси Visa билан биргаликда парол киритишни талаб этмаган ва тўловни соддалаштирган тўловлар концепциясини ишлаб чиқмоқдалар. Тўловни тасдиқлаш янги стандарти, онлайн тўловлари хавфсизлигини энг кенг кўламли янгиланиши деб режалаштирилган бўлиб, тўловларнинг сезилмас авторизациясини назарда тутган: яъни паролларни киритиш анча кам ҳолларда талаб этилиб, истеъмолчиларга ҳам, банкларга ҳам, савдо нуқталарига ҳам афзалликлар олиб келади.

Мобил технологиялари томонига оғаётган истеъмолчилар эҳтиёжларини ҳисобга олган янги стандарт, хавфсизлик инфратузилмасини шахсий компьютерлар даврига қараганда мукаммалроқ қилади. У карта соҳиби тўғрисидаги батафсил маълумотларни ишлатишни кўзда тутади, бунинг ҳисобига тўлов жараёни парол киритиш учун камроқ узилишдан иборат бўлади. Бундай эҳтиёж пайдо бўлган тақдирда карта соҳиби ўз шахсини бир марталик парол ёки бармоқ изи ёрдамида тасдиқлаши мумкин бўлади.

MasterCard нинг хавфсизлик масалалари бўйича президенти Аджей Бхалланинг айтишича: "Ҳаммамиз интернетда тўлаш ҳам осон, ҳам хавфсиз бўлишини хоҳлаймиз, шу иккитадан биттасини танлашни эмас. Биз инсон шахсини ким эканлигини текшириб тасдиқлашни хоҳлаймиз, нималар эсида қолганини текшириб эмас. Кўп паролларни эслаб қолиш қийин ва бу зарурат истеъмочилар ва бизнес учун қўшимча муаммолар туғдиради".
Янги стандарт 2015 йилда қабул қилиниши мумкин, ва у аста-секин 3D Secure протоколининг ўрнини эгаллайди.