ЭНДИ UMS ОПЕРАТОРИНИНГ ХИЗМАТЛАРИ УЧУН ХОҲЛАГАН ИНФОКИОСКДА ТЎЛАШ МУМКИН!

Uzcard шуни маълум қиладики жорий йил 1 декабридан бошлаб Online ва Offline Duet пластик карта соҳибларида UMS мобил оператори хизматлари учун бутун Ўзбекистон бўйлаб банкомат ва инфокиосклардан тўлаш имкони пайдо бўлди.
Ушбу хизмат комиссия ҳақи тўловисиз амалга оширилади (фойдаланувчилар учун комиссия 0%)
Эслатиб ўтамизки, ҳозирда бутун Ўзбекистон бўйлаб Uzcard карта соҳиблари учун 1 мингдан ортиқ инфокиосклар фаолият кўрсатмоқда.