ЖАҲОН САВДО АЙЛАНМАСИДА ИНТЕРНЕТ СОТУВЛАР УЛУШИ 2014 ЙИЛДА 5,9% ТАШКИЛ ЭТДИ

2018 йилда $28,3 трлн тенглашиши мумкин бўлган жаҳон истеъмол савдо товар айланмасидаги интернет-сотувлар ҳажмининг улуши 8,8%га етиши мумкин. Бундай хулосага eMarketer мустақил таҳлилий агентлик тадқиқотчилари келдилар. Уларнинг охирги маълумотларига кўра, 2014 йилда $22,492 трлн жаҳон истеъмол савдо товар айланмасидаги $1,3 трлн интернет-сотувларга тўғри келди.

Бу йил интернет-сотувлар улуши – хоҳ товарлар, хоҳ хизматлар бўлсин, жаҳон товар айланмасидан 5,9%лик улушни ташкил этди ва $1,316 трлн га етди. 2018 йилда бу сумма $2,5 трлн гача ошади.

Электрон тижоратдаги етакчи мамлакатлар Хитой ва АҚШдир. 2014 йилда интернет қилинган савдонинг 55% шу икки мамлакатга тўғри келди. Хитойда чакана интернет савдонинг ҳажми 2018 йилда $1 трлн дан ошади ва жаҳондаги савдонинг 40%ини ташкил этади. Америка интернет-дўконларининг савдо айланмаси икки баравар кам бўлади - $500 млрд. Учинчи ўринда Буюк Британия бўлади, унда интернет орқали савдо АҚШдаги қараганда 4 баравар кам бўлади.

Америкаликларнинг 63%и бу йили ҳеч бўлмаса бир марта онлайн буюртмалар берганлигига қарамасдан, умумий айланманинг атиги 6,5% интернет савдога тўғри келди. Тахминларга кўра 2018 йилда бу кўрсаткич 8,9%ни ташкил этади. Шунга қарамасдан, мамлакатдаги 11 та хариддан 10 таси анъанавий дўконларда амалга оширилади.

Хитой ва Буюк Британияда улушлар озгина бошқачароқ. Бу ерда одамлар электрон тижоратга кўпроқ ишонадилар. Хитой бу йил аҳолининг атиги 27,5%и интернет орқали харид қилганига қарамасдан, интернет савдога умумий айланманинг 10%и тўғри келди. Британияда аҳолининг 73%и бу йили ҳеч бўлмаса бир марта интернет орқали харид қилган, интернет тижоратига эса умумий айланманинг 13%лик улуши тўғри келди. Бу яна бир бор ҳар бир мамлакатнинг бозори ўзига хос ноёблигини исботлайди.

eMarketer да дунёнинг 22 та мамлакатидаги тенденциялар, тадқиқотчилик компаниялар, хукумат агентликлари маълумотлари, компаниялар ҳисоботлари ва ўз маълумотлари асосида, кўриб чиқилди.