ЎЗБЕКИСТОНДА ПЛАСТИК КАРТАЛАР БОЗОРИ: 2014 ЙИЛ ЯКУНЛАРИ

Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази 2014 йил якунларини чиқарди. Ўзбекистоннинг 26 банкини бирлаштирган Uzcard тўлов тизими пластик карталар ёрдамида нақдсиз тўловларни оммалаштириш бўйича фаол иш олиб бормоқда. Ўтган 2014 йил компания учун замонавийлариштириш ва муваффақиятли кўрсаткичлар йили бўлди. У техник база ва инфратузилмани ривожлантириш, тизим ишининг сифатини ошириш, инновацион технологияларни излаш ва топиш, Ўзбекистон аҳолиси учун янги қулайлик ва хизматларни тадбиқ этиш йили бўлди.

2014 йилда тўлов тизими фаолиятининг хавфсизлигини кучайтириш бўйича ишлар қилинди, PCI DSS халқаро хавфсизлик стандартларига мувофиқлик йўлида катта одимлар босилди. Зарур хавфсизлик сертификатини олиш Uzcard учун янги ривожланиш йўлларини очади ва Ўзбекистон бозорида банк технологияларини жорий этиш бўйича янги лойиҳаларни амалга ошириш имконини беради.


2014 йилда Uzcard ўзининг, Android ва IOS платформалари учун бепул юклаш мумкин бўлган мобил тўлов иловасини яратиш бўйича лойиҳасини амалга оширди. Uzcard иловасининг асосий хусусияти ўзига боғлиқ пластик картасидаги тўловлар тарихини кўра олиш имконияти. Илова ёрдамида ўз шахсий тўлов майдончасини яратиш, карталар балансини текшириш, хатто амалга оширилган транзакциялар рўйхатини юритиш ва шу орқали ҳар ойлик бюджетни шакллантириш мумкин. Илова фойдаланувчига интернет-провайдерлар, уяли операторлар, интернет-дўконлар, коммунал хизматларнинг турли етказиб берувчилари сайтларидаги барча шахсий кабинетларни битта тўлов майдончасига бирлаштириш имконини беради.


2014 йилда пластик карталар ёрдамида Интерактив давлат хизматлари ягона порталида рўйхатга кириш имкони вужудга келди. Бундай янгилик келгусида тўловларни бевосита фойдланувчи кабинетидан Ягона порталда, банк карта маълумотларини қайтадан киритмасдан, амалга ошириш имконини беради. Биринчи навбатда Uzcard карталари орқали тўловлар имконияти Ягона порталнинг ўзи кўрсатаётган хизматлари учун тўловлар учун жорий этилади.
Компаниянинг 2014 йилдаги асосий муваффақиятли лойиҳаси эса Маълумотларни Ишлаш Маркази (МИМ) ни модернизациялаш лойиҳаси бўлди. Лойиҳанинг мақсади «SmartVista» дастурий-аппарат мажмуаси маълумотлар базаларини янгироқ ва мукаммалроқ Power сериясидаги IBM сервер ускуналарига кўчириш эди. Лойиҳанинг тадбиқ этилиши натижасида ахборот тизими ишининг ишончлилиги анча ошди ва транзакцияларни қайта ишлаш тезлиги сонияга 60 тадан 500 тагача ортди. IBM Power Systems сервер ускуналари катта ҳажмдаги маълумотларни қайта ишлаш учун махсус яратилган процессорлардан фойдаланади. Ушбу серверлар ўзларида катта ҳисоблаш қуввати, хотира фаолиятининг юқори тезлиги ва киритиш-чиқариш имкониятини мужассам қилган, бу эса тизимдан фойдаланиш ва уни бошқаришни анча соддалаштириб, унга анча юқори носозликка бардошлик, тайёргарлик ва хавфсизликни таъминлайди.
2014 йилда амалга оширилган яна бир муҳим лойиҳа Uzcard ни қайта брендлаш ва компаниянинг янги фирма стилини яратиш лойиҳаси бўлди. Компаниянинг рангли тўлдириш ва фирма белгисини алмаштириш логотип барпо этишдаги замонавий стандартларга мосликни ва ҳозирги вақтда тақдим этилган хорижий аналоглардан афзал фарқ қилишини таъминлаши лозим. Дизайнерлар томонидан колорит ва миллий ғояни ифода этувчи мустаҳкам рангли ечим ва лойиҳага содиқлик ва ишончни ошира оладиган ёрқин ва савлатли белги ишлаб чиқилди.


Бугунги кунда Uzcard нинг асосий устувор йўналиши нафақат тижорат банкларига процессинг бўйича сифатли хизматлар кўрсатиш, балки пластик карталар тўлов қобилиятларини оммалаштириш, Ўзбекистонда электрон тижоратни ривожлантиришда ҳамдир. Шубҳасиз, 2015 йилда компания ўз ишининг барча томонлари ва йўналишларини такомиллаштиришни давом эттиради, шунингдек амалдаги ва янги ҳамкорлари учун тўлов тизими ишининг барқарорлигини максимал юқори даражада сақлаб туради.