ТЎЛОВ ТЕРМИНАЛЛАРИНИ ОЛИШ УЧУН АРИЗАНИ ЭНДИлИКДА ЭЛЕКТРОН ШАКЛДА РАСМИЙЛАШТИРИШ МУМКИН

Ўзбекистон Марказий банки аҳоли билан ҳисоб-китоб қилишда тўлов терминалларини таъминлаш ва қўллаш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартишлар киритди.

Эндиликда, савдо объекти ёки хизматлар соҳаси раҳбари тўлов терминалларни ажратиш ёки мавжуд бўлганини банк пластик карталари орқали тўловни амалга ошириш тизимига улаш тўғрисида хизмат кўрсатувчи банкка ҳам ёзма, ҳам электрон шаклда мурожаат қилиши мумкин.
Шунингдек, тўлов терминалининг техник ёки дастурий носозлиги вужудга келганида объект раҳбари солиқ органи ва хизмат кўрсатувчи банкни ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилиши шарт.

Ушбу ўзгартиришлар 15.04.2014 йилдаги ПҚ-2164-сонли "Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ процедураларни янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Президент қарорига асосан киритилганлигини ҳисобга олиб, мурожаатнинг электрон шакли Интерактив давлат хизматлари ягона портали орқали амалга оширилади.
Манба: www.finance.uz