FACEBOOK МЕССЕНДЖЕРИДА ПУЛ ЎТКАЗМАЛАР ФУНКЦИЯСИ ПАЙДО БЎЛДИ

Facebook компанияси Android, iOS ва web даги Facebook Messenger фойдаланувчилари учун мўлжалланган ўз пул ўтказмалар тизимининг ишга туширилганлиги ҳақида эълон қилди.

Компания вакилларининг айтишларича, янги функция пулни жўнатиш ва қабул қилиш жараёнини енгиллаштиради. Шу билан бирга, Facebook бир зумда ўтказмалар тизими тўловларнинг юқори даражада ҳимоясини таъминлаш имконини беради.

Пулни бошқа фойдаланувчига ўтказиш учун, у билан ёзишма бошлаб, доллар белгисига босиш ва жўнатмоқчи бўлган пул миқдорини кўрсатиш керак. Бундан кейин экраннинг тепа ўнг қисмидаги "Тўлаш" тугмасини босиш ва маблағлар ечиб олиниши лозим бўлган банк картасини қўшиш (VISA ёки MasterCard) қолади, холос.

Пулни олиш учун тўлов хизмати фойдаланувчиси ўртоғи-жўнатувчидан келган хабарни очиши ва пул туширилиши лозим бўлган банк картасини қўшиши керак бўлади. Тўлов хизмати фаолиятининг илк ойларида аккаунтга фақат АҚШда чиқарилган карталарни қўшиш мумкин бўлади. Кейин, биринчи ойлар ўтгач, унга бошқа мамлакатлар ҳам қўшилиши мумкин. Пул маблағларини ўтказиш картани чиқарган банкка қараб 1 дан 3 ишчи кунигача вақтни талаб қилиши мумкин.

Facebook ўз фойдаланувчиларига барча тўловлар хавфсизлигини кафолат қилиб, ҳозирда реклама жойлаштирувчи ва ўйин ўйновчилардан тушадиган миллиондан ортиқ транзакцияни бемалол қайта ишлаётганлигини эслатиб ўтади.