UZCARD FAMILY – ОИЛАНГИЗ УЧУН ҚЎШИМЧА КАРТАЛАР ОЧИНГ!

— «Э, афсус, картам биттагина, ахир бугун дўконга бозор-ўчар қилишга чиқишим керак эди, хотиним тиш шифокори қабулига ёзилган, болаларни мактабига ўқув қуроллари олишим керак эди... Ҳаммасига қачон улгураман!?».

Ҳар биримиз бир марта бўлса ҳам ўзимизга, битта карта камлик қилиб, оилавий бюджет эса – оиланинг ҳар бир аъзосига ғамхўрлик ва эътибор талаб қиладиган мураккаб иш эканлиги билиниб қолганида, шундай савол бергандирмиз. Карта соҳиблари айнан ўз оила бюджетларини қулайлик билан шакллантира олиши учун, Uzcard Миллий Тўлов Тизими янги Uzcard Family лойиҳасини ишга туширяпти.

Uzcard Family оилавий картаси – бу оила ҳисобини қулайроқ қилувчи ва қўшимча карталар орқали ҳисобдан оиланинг барча аъзоларига фойаланиш имконини берувчи тўлов картасидир.

Ҳисобнинг эгаси ҳар бир оила аъзоси учун нақд пул ечиш миқдорининг чегарасини белгилаш, ҳамда товар ва хизматлар сотиб олишга ишлатишлари мумкин бўлган (бир кун/ҳафта/ой давомида) суммаларини чегаралаши мумкин. Шу билан бирга ҳисоб эгасининг хоҳишига кўра унинг қўл телефонига ҳар бир карта бўйича ҳар бир молиявий операция ҳақида смс-хабарнома келиши мумкин. Дарвоқе, қўшимча карталар оилавий деб юритилаётган бўлса ҳам, уларни нафақат қариндошлар, балки барча ишонган кишилар – дўстлар, ҳамкорлар ва х.к. лар учун ҳам очиш мумкин.

Карта соҳиби қўшимча карталар лимитини Uzcard мобил иловаси ёрдамида бошқариши мумкин, уни эса Apple Appstore ва Google Play дан бепул юклаш имконияти бор. Шунингдек, ушбу мақсадларда бевосита my.uzcard.uz манзилида Uzcard шахсий кабинетининг веб-версияси ишламоқда. Тез орада карталар тайёрлатиш учун аризани ёзиш ва тўловни амалга ошириш ишларини ҳам банк бўлинмасида, ҳам Uzcard нинг мобил иловасидан бажариш мумкин бўлади.