Жорий йил 16 мартдан 27 мартигача "ЯУПМ" МЧЖ ҚК IT-мутахассислари Маълумотларни Ишлаш Маркази (МИМ) да Uzcard да ишга туширилган IBM Flex System тизимларини ишлатиш бўйича ўқишда бўлдилар. Ўқиш IBM компаниясининг ўқув марказида бўлиб ўтди (Москва ш.). Унинг мақсади мураккаб сервер тизимларини узлуксиз ишлатиш ва уларни келгуси замонавийлаштириш бўйича юқори малакали мутахассисларни тайёрлашдир.
Шунингдек, 1 апрелдан 8 апрелгача компаниянинг бир қатор мутахассислари IT бўлинмаларнинг ишини замонавий услубларини ITIL (IT Infrastructure Library) илғор тажриба кутубхонаси – ахборот технологияларини бошқариш стандарти асосида ташкил этишнинг замонавий услублари бўйича ўқув машғулотларига қатнашдилар. ЯУПМ мутахассислари шунингдек, MasterCard академияси томонидан ташкил этилган Fraud Management for Issuers and Acquirers анжуманда қатнашдилар, унда банк карталари эмитент ва эквайерлари учун муғомбирликни бошқаришнинг долзарб муаммолари батафсил кўриб чиқилди.
ЯУПМ кадрларни тайёрлаш дастури бўйича бундан буён ҳам ўз мутахассисларини ўқитишни давом эттиришни режалаштирган. Бундай қарор ишчи жараённинг самарали ташкиллаштирилиши туфайли Uzcard пластик карталари орқали тўловларнинг барқарор ва узлуксиз амалга оширилишини таъминлаш мақсадида МИМнинг дастурий-аппарат мажмуаларини оптималлаштириш имкониятини беради.