"СМС-хабар" хизмати тарихини юритиш бўйича функционал жорий этилди

Бугунги кунда пластик карточкалар шунчалик оммавийлашиб кетдики, бу карточкаларнинг биз учун яратаётган кенг имкониятлардан фойдаланмаётган одамларнинг ўзи йўқ бўлса керак. Маълумки, электрон тижорат имкониятларидан фойдаланиш, хох у мобил тўловлар, хох Интернет тармоғи орқали хизматлар ва товарлар учун тўловлар амалга ошириш бўлсин, карта орқали амалга оширилган транзакцияларни кузатиб бориш имконини берувчи СМС-хабар хизматини улаш зарур.

Электрон тўловларнинг ҳавфсизлигини, ҳамда назоратни қулайлаштириш ва тезкорликни таъминлаш мақсадида Uzcard Миллий тўлов тизими банклар учун, қайси қурилма орқали, қачон ва ким томонидан СМС-хизматин ёқилган/ўчирилганини қийинчиликсиз аниқлаб бера оладиган дастурий ечим жорий этди. Ушбу ечим пластик карточкалар учун қўшимча ҳавфсизликни таъминлаб беради.