Uzmobile Uzcard терминаллари учун янги тариф режасини йўлга қўйди

Ўзбекистонда пластик карточкалар асосида ҳисоб-китоб қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича жадаллик билан ишлар олиб борилмоқда. Тижорат банклари ойлик иш ҳақи лойиҳаларини жорий этиш, шу билан бирга замонавий электрон тўлов терминаллари билан жиҳозланган савдо ва хизмат кўрсатиш шаҳобчалари тизимини кенгайтириш бўйича жадал тарзда ишлар олиб бориш давом этишмоқда. Лекин тўлов терминаллари сонининг кўпайиб бориши республикамиз миқёсида Uzcard банк пластик карточкалари учун алоқа каналлари ишлашининг доимий тарзда яхшилаланиши талаб этилади.

Терминалларнинг процессинг маркази билан уланиш сифатини ошириш бўйича вазифаларни бажариш мақсадида UZMOBILE GSM Миллий мобил алоқа тизими оператори Uzcard МТТ билан ҳамкорликда «UZCARD GSM» Uzcard тизимига уланган объектлар учун қулай ечимли маҳсус тариф режаси йўлга қўйилганлиги ҳақида маълумот беришди.

Тариф режасига уланиш бепул, SIM-карта нархи бошланғич абонент тўловига киритилган. Абонент тўлови ойига $ 1,5 унга маълумот узатиш (VPN) 100 Мегабайт трафик киритилган, лимтдан ташқари бир Мегабайт нархи -$0,07.

Мазкур тариф режа турли: тўлов терминаллари, банкоматлар, инфокиосклар ва бошқа қурилмалар ўртасида ажратилган, ҳимояланган VPN канали орқали M2M (machine-to-machine) – тезкор ва ишончли алоқа зарур бўлган барча ҳолатларда керак бўлади. Uzmobile M2M алоқа канали бўйича маълумотлар узатиш деярли дарҳол содир бўлади, шу сабабли ҳисоблаш максимал даражадаги аниқликдаги имконият билан амалга ошади.

Тариф режа ҳақида батафсилроқ маълумотлар билан бу ерда танишиш мумкин.

Маълумот учун: M2M (machine-to-machine)- бу ўзи билан симсиз алоқа воситасида турли ҳисоблагичлар билан, датчик, сенсорлар асосидаги ечимдир. M2M қурилмасини SIM карталар билан жиҳозлаш ўз бизнесида ва олисдаги қурилмалар ва транспортда фаол фойдаланувчи компаниялар учун жуда муҳим. Улар қаторида нафақат банклар, тўлов тизимлари ва коммунал хизматлар, балки энергетик, хом ашё, қурилиш, логистик, қўриқлаш ва транспорт компаниялари ҳам мавжуд. M2M соҳасига, қўнғироқлар учун мўлжалланган, масалан, электр энергияси ҳисоблагичлари, банкоматлар ва тўлов терминаллари, қўриқлаш тизимлари, навигаторлари каби ҳар қандай бошқа техникалар киради.