Ўзбекистон республикаси тижорат банклари карточкаларини Uzcardнинг янгиланган логотипи билан ишлаб чиқмоқда.

Ўзбекистон тижорат банклари томонидан Uzcard тўлов тизимининг янги логотипи билан пластик карточкалар ишлаб чиқилмоқда. Янги логотипнинг ранги миллий ватанпарварлик руҳини ҳамда фойдаланувчиларнинг мазкур брендга бўлган ишончини орттиришга хизмат қилади. Логотип Ўзбекистон миллий рамзларига хос бўлган ранглар мажмуи асосига қурилган.