Британияда фойдаланувчилар Мобил банкингга кўпроқ ишонишмоқда

Британиянинг банк уюшмаси (British Banking Association) мобил банкинг банк бўлимлари ва интернет-банкингдан ўзиб Буюк британияда молияни бошқаришнинг энг оммавий усулидан бирига айланди. Жорий йилда британия фойдаланувчилари ҳисоб рақамларини текшириш учун 895 млн.марта ўз мобил қурилмаларини ишлатар эканлар, 2020 йилга бориб фойдаланувчиларнинг смартфон ва планшетларни ўз ҳисоб рақамларини бошқариш мақсадида интернет, банк бўлимлари ва телефон банкингларга қараганда 2.3 млрд. марта кўп ишлатишлари кутилмоқда.

Буюк Британияда мобил банкинг шу қадар оммалашганки, 2015 йилнинг март ойи охирига келиб фойдаланувчилар 22,9 млн маротаба банк мобил иловасини юклашган, бу кўрсаткич 2014 йилга нисбатан 8,2 млнга кўп. Бундан ташқари жорий йилда британияликлар мобил банкинг ёрдамида ҳафтасига 2,9 млрд фунт стерлинг ўтказишган.


Британия банк уюшмасининг бош ижрочи директори Энтони Брауннинг таъкидлашича, мобил банкинг оммалашишининг асосий сабаби ҳукумат томонидан 4G мобил технологиялари ва кенг полосалик алоқани фаол тарзда инвестициялаштирилишида, бу эса ўз навбатида кўп сонли омманинг банк ҳисоб рақамини бошқариш усулларига ўтишга имконият яратиб беради.