RuPay Хиндистонда Visa ва MasterCardга рақобатчи

Ҳиндистоннинг RuPay миллий тўлов тизими Ҳиндистон бозоридаги халқаро Visa ва MasterCard тизимларига кучли рақобатчи бўлмоқчи. 2016 йилда корхона Ҳиндистон савдосига ижобий ўзгаришлар келтирадиган кредит карталарига хизмат кўрсатишни режалаштирмоқда, лекин ҳалқаро тўлов тизимлар учун RuPay нинг хизматлари сифатининг ошиши янги рақибнинг пайдо бўлганини билдиради.

Дебет карталарининг аввалроқ, 2013 йилда муомалага чиқарилганлиги туфайли RuPay тўлов тизими электрон тижорат соҳасини эгаллади ва 160 млн. фойдаланувчини жалб этди. 2020 йилга келиб ҳар бир Ҳиндистон фуқаросига RuPay тўлов картасини бериш режалаштирилган.
Лекин, барча режаларга қарамасдан, картани қабул қилиш Ҳиндистонда юқори даражада эмас. Wall Street Journalнинг маърузасига кўра, фақат 15 ёшдан катта аҳолининг 1,8 фоизи кредит карталарини ишлатиш ҳуқуқига эга.