Пойтахтимизда UnionPay ҳалқаро пластик карталарига хизмат кўрастиш йўлга қўйилмоқда

Ягона умумреспублика процессинг маркази томонидан Тошкент шаҳридаги савдо-хизмат кўрсатиш корхоналарида UnionPay International ҳалқаро тўлов тизими эквайринги ишга туширилди.

15 июн 2016 йилда, “Тошкент” универмагида UnionPay International пластик карталари асосида биринчи транзакция ўтказилди.

Ягона умумреспублика процессинг маркази келажакда UnionPay International ҳалқаро тўлов тизими пластик карталарига хизмат кўрсатувчи терминаллар дислокацияси рўйхатини www.uzcard.uz  сайтида жойлаштиришни режалаштирган.

 

 

ЯУПМ PR-хизмати