" WOY-WO’ " нинг афзалликлари

       " WOY-WO’ " – " тезда амалга ошириладиган интернет тўловидир " . Фойдаланувчи маҳсулотни ҳарид қилиши учун даставвал мазкур интернет тўлови порталида рўйхатдан ўтиб, сўнг керакли маҳсулотни ҳарид қилиши мумкин. Кейинги ҳаридларни амалга ошириш ва хизматлардан фойдаланиш жараёнида портал фойдаланувчиси авторизациядан ўтиши кифоядир. Оддийроқ тушунтирадиган бўлсак кейинги тўловларни амалга ошириш жараёнида фойдаланувчи фақатгина ўз паролини киритади ҳолос. Қолган реквизитлар эса мазкур сервис томонидан автоматик тарзда киритиб борилаверади.

       Фойдаланувчи учун ушбу  интернет тўловлари порталининг энг катта афзаллиги, бу унинг вақти ва ҳаракати тежалишидир. “Тўлаш” тугмачасини босиш ҳамда тўловнинг муввафақиятли амалга оширилганлигининг тасдиқлови орасидаги фарқ бор йўғи бир неча сонияни ташкил этади.

       Юқоридагилардан кўриниб турибдики, мамлакатимизда электрон тўлов ва электрон тижорат ривожланиб бормоқда. Асосий мақсад эса, юқори техналогияларни қўллаш орқали кенг аҳоли қатламига қулай, оддий ва тежамкор хизмат турларини кўпайтиришдан иборат.

 

ЯУПМ  PR-хизмати