Саволлар ва жавоблар.

     Шу хафта давомида бизга бир қанча савол ва таклифлар тушди. Бизнинг мутахассисларимиз келиб тушган саволларга қуйидаги жавобларни тайёрлашди:

     1-САВОЛ: Эшитимча, UZCARD EMV картаталарнинг ишлаш муддати 3 йилни ташкил қиларкан. Лекин картамнинг юза қисмдаги ёзувлар ўчиб кетганлиги сабабли, картанинг ишлаш муддати менга ноъмалум. Қай тарзда картанинг ишлаш муддати тугаши ҳақида маълумот олсам бўлади?

     ЖАВОБ: Картанинг ишлаш муддати тугаши ҳақида қуйидаги йўл билан маълумот олишингиз мумкин:

1)      Банкка мурожаат қилиш;

2)      Агар карта СМС-хабарлар хизматига уланган бўлса, картанинг ишлаш муддати тугашидан 10 кун олдин телефон рақамизга смс хабар келади.

 

     2-САВОЛ: Қаердан пластик карталар бўйича хизмат кўрсатиш тарифи тўғрисида маълумот олиш мумкин?

     ЖАВОБ: Пластик карталар бўйича хизмат кўрсатиш тарифи тўғрисида, сизга картани тақдим этган банк бўлимига мурожаат этиб ёки Ўзбекистон республикаси Марказий Банкининг сайтидан маълумот олишингиз мумкин.

 

     3-САВОЛ: Тўловни амалга оширалётганда неча маротаба картанинг нотўғри ПИН-кодини (пароль) териш мумкин?

     ЖАВОБ: Пластик карталар 3 марта нотўғри ПИН-код киритилгандан сўнг блокка тушади. Карточкани блокдан чиқариш учун картани тақдим этган банкка мурожаат этиш лозим.

 

     4-САВОЛ: Қай тарзда Дўкон / кафеларда товламачиликдан сақланиш мумкин?

     ЖАВОБ: Дўкон ёки умум овқатланиш жойларида тўловни амалга оширишдан олдин ва кейин картангизни балансини ҳамда чекда ёзилган нарҳни текшириб солиштиринг. Шунингдек, СМС-хабарлар хизмати орқали хар бир тўлов ҳақида билишингиз мумкин бўлади.