Мобил банкинг хизматининг афзалликлари

Тижорат банклари томонидан тақдим этилаётган мобил банкинг хизматининг ривожланишида қуйидаги афзалликлар мухим аҳамиятга эгадир:

  1. Замонавий мобил тармоғи орқали хизмат кўрсатиш – тижорат банкларининг харажатларини кескин камайтириш, яъни кам харажат қилиш эвазига янги хизмат турларини мижозларга тақдим этиш имкониятини беради.
  2. Тижорат банклари филиаллари ва банкоматлари мавжуд бўлмаган ҳудудларда мобил алоқа орқали амалга оширилаётган банк хизматларидан фойдаланувчи  мижозлар сафини кўпайтриш имкониятини беради. Шунингдек, ушбу хизмат тури республикамизнинг айрим ҳудудларида тезкор тўловларни амалга оширишда ягона муқобил хизматга (усулга) айланиши мумкин.
  3. Мобил банк хизмати мижозлар бир қанча қулайликлар яратади, яъни мижоз  банк офисларига мурожаат қилмай исталган жойда (уйда, офисда, дам олиш масканларида, умумовқатланиш жойларида) мобил банк хизматидан фойдалана олади.
  4. Мобил банк орқали молиявий амалиётларни бажариш, бошқа масофадан туриб бошқариш банк хизматларига нисбатан ишончли ва хавфсиздир.
  5. Географик жойлашув, банк ишлаш вақти каби омиллардан қатъий назар мобил банк хизмати мижозларни сифатли хизматлар билан таъминлаш имкониятига эгадир.
  6. Ушбу хизмат ёрдамида бошқа хизмат турларини кенгайтириш имконияти яратилади.

 

Молиявий секторда мобил хизматини тақдим этаётган тижорат банклари янги инновацион иштирокчи сифатида ўз мижозларига эга бўлади.