POS-терминаллар: пулни қулай сарф қилиш

Ҳозирда ҳар куни содир бўладиган замонавий товар-пул муносабатлари турли хил банк хизматлари билан шу қадар соддлаштирилмоқдаки, гўё тез орада товар сотиб олиш фикр кучи билангина амалга ошириладигандек.

Мисол тариқасида, дўконлар кассаларида POS-терминалларни пайдо бўлиши харидорларга ўзлари билан харид учун қанча миқдорда нақд пул олишлари кераклиги тўғрисида бош қотирмасдан, шунчаки банк картаси билан ҳисоб-китоб қилиш имконини бермоқда.

Харид вақтида биргина бундай операцияни амалга оширилиши – шубҳасиз банк муассасасининг хам, харидорнинг хам ютуғи.

Юқорида таъкидланганидек, терминалларнинг асосий афзаллиги – савдо айланмаси томонларининг тўлиқ қониқиш ҳосил қилишида. Харидор учун фойдалилиги унинг ўзи билан қанчадир миқдорда нақд маблағни олиб юриш мажбуриятидан халос бўлишида.

Нима учун қанчадир миқдорда? Чунки озиқ-овқат маҳсулотлари, маиший кимё ёки кийим-кечак хариди учун кунлик лимитни аниқ билишнинг деярли имкони йўқ. Қолаверса, ҳозирнинг ўзида нақд пул керак бўладиган форс-мажор ҳолатлар хам кузатилади, аммо ҳамёнда эса етарлича маблағ топилмайди.

Шунинг учун, ноқулай ёки қийин аҳволга тушиб қолмаслик учун, энг яқин банк муассасасида банк картасини расмийлаштиришга эҳтиёж сезилади. Савдо терминалларининг яна бир ижобий томонини инобатга олиш лозим – бу банк томонидан хам, ушбу хизматни тақдим қилаётган дўкон томонидан хам комиссион тўлов олинмаслигида. Банк билан бўладиган барча комиссион ҳисобларни дўкон ўз зиммасига олади.

Банкка келадиган бўлсак, у POS-терминаллардан кўплаб афзалликларга эга бўлади. Банклар нимани ҳисобига фойда кўради, деб сўрашингиз мумкин, ваҳоланки улар умуман алтруистлар эмас? Албатта, йўқ.  Биринчидан, банклар нақдсиз операцияларда комиссиондан пул ишлайди.

Иккинчидан, банкнинг мижозлар базаси кенгайиб бормоқда, чунки дўконларнинг терминал билан ишлашга ўтиши харидорларнинг банк карталарини расмийлаштиришига туртки бўлмоқда. Бундан келиб чиққан ҳолда, янги мижозларни банкка жалб қилиниши унга янги сармоялар киритилишига замин яратади, бу ўз навбатида даромадни оширади.

POS-терминаллар орқали бўладиган товар-пул муносабатларидан савдо майдончаси хам ўз улушига эга бўлади. Маълумки, терминалларнинг касса ҳисоб операциялари дўконда савдо жараёнини автоматлаштириш имконини беради, бундан ташқари ўғрилик ва фирибгарлик ҳолатларини сезиларли даражада камайтиради. Шунингдек, дўконда терминаллардан фойдаланиш инкассатор хизматларига мурожаат қилиш заруриятини бир неча баробар камайтиради, бу эса ўғрилик таҳдидини пасайтиради.