Саволлар ва жавоблар

Ҳафтанинг жума кунлари энг долзарб мурожаатларга жавобларни нашр қилиб борамиз. UZCARD мутахассислари This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it. электрон почта манзилимизга юборилган саволларга жавоб беришга тайёр.

САВОЛ-ЖАВОБ

1. UZCARD EMV картасига бириктирилган телефон рақами қандай ўргартирилади?

UZCARD EMV картасига бириктирилган телефон рақамини ўзгартириш учун, аввалги телефон рақамидаги “СМС-хабар олиш” хизматини ўчириш лозим. СМС-хабар хизматини ўчиришнинг икки хил йўли мавжуд:

     1) Карта эгасининг бевосита ўзи инфокиоск/банкомат орқали;

     2) Ушбу картани тақдим қилган банк муассасасига мурожаат қилиш орқали.

2. Менинг картамдаги қолдиққа ҳисобланадиган фоиз миқдорини қандай била оламан?

Пластик картадаги қолдик, суммаси фоиз ставкасини  ҳар бир банк ўзи белгилайди. Сизга хизмат кўрсатаётган банкка мурожаат қилишингиз лозим.

3. Ассалом алайкум, мен “Агробанк” мижозиман.  Айтингчи, мен ўзимнинг банкимда Uzcard Family оилавий картасига эга бўла оламанми? Ҳурмат билан, Наталия.

Ҳозирги кунда Uzcard Family оилавий картаси “Алоқабанк” АТБда синовдан ўтказилган.  Uzcard Family оилавий  картасини тақдим қила оладиган банклар сони ошиб боради. Биз томонимиздан Uzcard EMV платформасида фаолият кўрсатувчи Ўзбекистоннинг барча тижорат банкларида ушбу карта турини жорий қилиш учун техник шароитлар яратилган.

4. “Савдогарбанк” картасидан “Алоқабанк” картасига алимент  тўловларини ўтказиш мумкинми?

“Савдогарбанк” картасидан “Алоқабанк” картасига пул маблағларини ўтказишнинг икки хил усули мавжуд:

     1) UZCARD мобил иловаси ёрдамида;

     2) “Савдогарбанк”ка ариза билан мурожжат қилиш.

5. Салом, Сhina UnionPay картасини қайси валюталарда очиш мумкин?

Сhina UnionPay тўлов тизими банк билан (прцессинг марказлари) ҳисобни амалга оширишдаги тизимингиздаги операцияларни бажаришда 10 та халқаро валюта тури(базавий) билан ишлайди:

     CNY – Юань
     EUR – Евро
     GBP – Англия фунт стерлинги
     HKD – Гонконг доллари
     JPY – Япония иенаси
     MOP – Макао патакаси
     NZD – Янги Зелландия доллари
     SGD – Сингапур доллари
     THB – Тайланд бати
     USD – АҚШ доллари