Эскисидан воз кечиш – янгисига ўтиш

DUET картасидан UZCARD EMV (Online) картасига ўтиш

Ҳозирги кундалик ҳаётни замонавий технологияларсиз тассаввур қилиб бўлмайди. Қулайлик ва тезкорлик – замонавий технологик маҳсулотларнинг асосий тавсифи, пластик карталар хам, шубҳасиз, шулар сирасидандир. Ушбу ҳажман кичик ва кўз илғамас буюмнинг кўплаб фойдали вазифаларни бажаришига ишониш қийин.

UZCARD EMV (Online) карталари билан харид қилиш жудаям қулай, ҳозирги кунда деярли барча савдо шохобчалари, ресторанлар ва муассасаларда товар ва хизматлар учун тўловни амалга ошириш учун терминаллар ўрнатилган. Пластик карта билан исталган харидни сониялар ичида амалга ошириш мумкин. Дўкон сотувчисига картани узатишни ўзи кифоя қилади, орадан бир дақиқа ўтар-ўтмас ундан керакли пул миқдори ечиб олинади.

UZCARD EMV (Online) картасининг DUET Offline картасидан афзаллик томонлари  борган сари намоён бўлмоқда.  UZCARD EMV (Online) картаси эгасининг маблағни картага юклаш учун банкка мурожаат қилишига ёки банкомат/инфокиоскка боришига зарурат йўқ, энди маблағ автомат равишда ҳисобига келиб тушади.

Ҳозирда UZCARD EMV (Online) пластик картаси эгасига бир гуруҳ имтиёзлар тақдим қилинмоқда. Авваламбор, бу ундан фойдаланишдаги қулайликдир. Карта ҳисобида чекланмаган пул ҳажмибўлиши мумкин ва катта ҳажмдаги харид чоғида кўп миқдордаги нақд пулни ўзи билан олиб юришга зарурат туғилмайди. Даромад ҳақида хам унутмаслик керак. Банк ойма-ой ҳисобдаги қолдиқ маблағ учун белгиланган фоизда пул ўтказиб боради.

Қолаверса, UZCARD EMV (Online) карталарининг яна шундай афзалликлари мавжудки, унга товар ва хизматлар учун тўловни амалга оширишда вақтни тежаш, молиявий операцияларни амалга оширишдаги ҳажаржатларни камайтириш ва ҳисоб-китоб қилишдаги аниқлик ва тезкорликни ошириш киради.

Шунингдек, онлайн-карта эгалари авваллари DUET карталари эгаларида мавжуд бўлмаган бир қатор афзалликлардан фойдалана оладилар. Масалан, ЯУПМ сайтида тақдим қилинган (my.uzcard.uz) интернет-банкинг хизмати. Уйдан ёки офисдан чиқмаган ҳолда, ўша заҳотиёқ Woy-wo (www.woy-wo.uz) тўлов портали орқали интернет провайдерлари, уяли алоқа компаниялари, онлайн телевидение, такси хизматлари учун тўловни амалга ошириш, интернет магазинлардан маҳсулотлар/кийим-кечаклар, дорихоналардан дорилар ва б. сотиб олишингиз мумкин.

Асосий афзалликларидан бири - UZCARD EMV (Online) картаси хавфсизлиги

Хавфсизлик – пластик картанинг яна бир муҳим сифати. Агар пластик карта эгаси уни йўқотиб қўйса, бу унинг ўз пулларини йўқотганини англатмайди. Ҳар бир UZCARD EMV (Online) картаси фақатгина карта эгасига маълум бўлган индивидуал тўртта белгили ПИН-код билан ҳимоя қилинган, бу эса ўз навбатида бошқа шахслар томонидан фойдаланишини олдини олади.

Бироқ! Тасаввур қилинг, сиз пластик картангизни йўқотиб қўйдингиз, ушбу картангиз эскирган DUET картаси эди. UZCARD EMV (Online) карталари эгаларини унинг пин-коди ўзгарганлиги ва карта билан операциялар (блоклаш, блокдан ечиш) амалга оширилганлиги ҳақида огоҳлантиради.

DUET картаси йўқотилганда банк мутахассислари томонидан карта маълумотлари мамлакатдаги барча терминалларга тарқатиладиган СТОП-листга киритилиши талаб қилинади. Бу пайтгача кабиҳ ниятли кимса картадан пул маблағлари ечиб олиши мумкин, қолаверса кўпчилик карта эгалари стандарт парольдан фойдаланишади. Бундан ташқари, DUET тизимининг катта камчилиги ҳисобланувчи, Стоп-листнинг яна бир муаммоси шуки, савдо-хизмат муассасаларининг ҳаммаси хам ушбу тизимда ишлаш бўйича регламентга амал қилмайди ва ўз вақтида қилинмаган инкассация ўғирланган/йўқотилган карталардан транзакциялар амалга оширилиши хафвини юзага чиқаради.

UZCARD EMV (Online) карталарида бундай камчилик йўқ, картани ўша заҳотиёқ блок қилиш мумкин, пуллар эса карта эгасининг банк ҳисобида ишончли сақланади. Банкка бормасдан онлайн-картани блок қилиш – DUET картаси билан солиштирганда, унинг яна бир афзаллиги. DUET картаси йўқотилганда ёки ўғирланганда карта эгаси банкка бориши, картани блоқ қилиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилиши лозим ва орадан маълум вақт ўтибгина карта блок қилинади.

Янгиси ҳақида нима хам дейиш мумкин? Эскисини янгиси билан солиштириш мумкинми? Янги бу ҳар доим янги – замон талаби, эскидан воз кечинг.

UZCARD EMV (Online) картасини очиш учун исталган вақтда ариза билан банкка мурожаат қилиш мумкин. Ҳар бир банкнинг ўз муддатлари ва шартларини ўзингизга яқин банк бўлинмасидан шахсан суриштириб олишингиз мумкин.

Ҳаёт шу қадар тез ўзгармоқдаки, замонавий инсон замон билан хамнафас бормоғи лозим. Замонавий фикрлашдадавом этинг ва давримиз тақдим қилаётган замонавий технологияларнинг барчасидан фойдаланинг!