Саволлар ва жавоблар.

Ҳафтанинг жума кунлари www.uzcard.uz сайтида мурожаатларга жавобларни нашр қилиб борамиз. 

1. Нега картадан картага пул ўтказиш хизмати фақат бир неча банкларда амалга оширилади? Яқин орада ушбу хизматни барча банклар тақдим этадими?

2016 йилнинг 1 мартидан бошлаб жисмоний шахсларнинг картадаги маблағларини бошқа банк хизмат кўрсатаётган шахснинг картасига ўтказиш имконияти вужудга келди.

“А” банкига тегишли бўлган картадан фойдаланаётган жисмоний шахс, “Б” банкига тегишли бўлган бошқа жисмоний шахснинг картасига хар қандай ҳудудда маблағларини ўтказа олади. Яъни ушбу хизматдан хар бир карта эгаси фойдалана олади. Бунинг учун карта эгаси ўз банкига ариза билан мурожаат этиши лозим.  

Ушбу хизматни UZCARD иловаси орқали амалга ошириш мумкин.

2. Банкка бормай туриб қай тарзда картамнинг балансини билишим мумкин?

Карта эгалари балансни билиш мақсадида қуйидаги хизматлардан фойдаланишлари мумкин:

•  Банкда ёки инфокиоска/банкамот орқали СМС-хабар хизматига уланиш. Карта ҳақида маълумотлар, яъни харажатлар ва карта хисоб рақамига келаётган маблағлар ҳақида маълумотлар СМС-хабар тариқасида мобил телефонизга келади.

•  UZCARD мобил ва веб иловаси. Интернет орқали ҳар қандай ҳудудда карта эгаси ўз хисоб рақамини бошқариши, ҳамда картада қолган маблағ тўғрисида маълумотга эга бўлиши мумкин.

•  Инфокиоска/банкомат. Ушбу қурулмалар орқали картангиз орқали бажарган 10 та охирги амалиётлар тўғрисида маълумот олишингиз мумкин.

3. Агар картам орқали мен амалга оширмаган амалиётлар бажарилса нима қилишим керак?

Бундай ҳолларда албатта хизмат кўрсатаётган банкка ёзма мурожаат қилиб, картангизни блокка туширишингиз лозим.  

4. Агар менинг рухсатимсиз кимдир картам орқали тўловни амалга оширса нима қилишим лозим?

Бундай ҳолларда хизмат кўрсатаётган банкка мурожаат қилиш лозим. Банк ҳодимлари ушбу вазият бўйича текширув олиб борилади. Карта рақамлари 3чи шахсларга маълум бўлганлиги сабабли, кейинчалик ҳам шундай ҳолатлар кузатилиши мумкин, шунинг учун картани қайта расмийлаштириш тавсия этилади. 

UZCARD мутахассислари This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it. электрон почта манзилимизга юборилган саволларга жавоб беришга тайёр.