Саволлар ва жавоблар

Саволлар учун раҳмат, сизнинг саволларингиз биз учун жуда муҳим, бунинг натижасида биз пластик карталарга хизмат кўрсатиш сифатини оширябмиз ва камчиликларини аниқлаябмиз. Шунингдек,  кўплаб ижобий фикрлар билдирилмоқда. Иштирокингиз ва қўллаб-қувватлаётганингиз учун рахмат!

Саволларингиз билан шу ерда изох, сифатида ёки This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it. почта адресига хат ёзиб мурожаат қилишингиз мумкин.

1. Агар савдо-хизмат шохобчаси вакили менинг картамга хизмат кўрсатишни инкор қилса, бундай ҳолатда қандай йўл тутишим керак?

Агар тадбиркор товар хариди ёки кўрсатилган хизмат учун тўловни пластик карта орқали қабул қилмаса ёки олинган товар учун чек бермаса, булар ҳақида Давлат солиқ қўмитаси ва давлат солиқ хизмати ҳудудий органлари “ишонч телефонларига” хабар беринг. Тошкент ДСБ ишонч телефони: 244-54-86. Ишонч телефонлари тўлиқ рўйхати шу ерда.

2. Қандай мобил иловалар ёрдамида картадаги пул маблағлари ҳолатини кузатиб бора оламан?

Картангиздаги пул маблағларининг ҳаракати ҳақидаги тўлиқроқ маълумотни олиш учун карта эгаларига  Uzcard мобил иловаси ёки my.uzcard.uz портталидан фойдаланишни тавсия қиламиз.

3. Ассалому алайкум! Ипотека банкдаги ўзимнинг on-line картамдан шу банк картасидан фойдаланувчи бошқа жисмоний шахс картасига пул маблағларини ўтказа оламанми? Агар мумкин бўлса, қандай қилиб?

Картадан картага пул маблаҳларини ўтказишнинг икки хил йўли мавжуд:

      1) UZCARD мобил иловаси ёрдамида;

     2) Ипотека банкка ариза билан мурожаат қилиш.

4. UZCARD EMV (Online) картасини интернет орқали очса бўладими? Рахмат!

Бу масала юзасидан тизим банклари кўп марта бош қотиришган. Лекин қонунчиликка кўра, картани очиш жараёнида жисмоний шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан банкда бевосита иштирок этилиши талаб этилади.

5. Биз интернет-провайдерлик хизматини кўрсатамиз, Woy-wo тўлов портали билан қандай шартнома тузишимиз лозим?

E-POS  орқали электрон тўловлар процессинги хизматини кўрсатиш учун “ЯУПМ” МЧЖ ҚК билан шартнома тузиш тўғрисидаги тўлиқ маълумот билан шу ерда танишишингиз ёки (+99871) 238 69 76 рақамига қўнғироқ қилиб олишингиз мумкин.

6. Ассалому алайкум, менда муаммоли ҳолат юзага келди, картани анча олдин олган эдим, кўп фойдаланганимдан ундаги барча маълумотлар ўчиб кетди, уларни қандай қилиб қайта тиклай оламан?

Сиз банкка мурожаат қилишингиз керак, у ерда график персонализатор орқали барча ёзувларни қайта тиклаб беришади. Агар карта ДУЭТ платформасига тегишли бўлса, карта эгасин инг аризасига кўра янги кўринишдаги UZCARD картаси тақдим этилиши мумкин.