UZCARD ICTFORUM 2016да иштирок этди

ICTWEEK ахборот-коммуникация тенхнологиялари ҳафталиги доирасида 2016 йилнинг 21-22 сентябрь кунлари Халқаро бизнес марказда ICTFORUM 2016 бўлиб ўтди.

“Интернет форум”сессияси доирасида бизнинг “ЯУПМ” МЧЖ ҚК вакиллари маърузалар билан иштирок этишди, унда “Тўлов карталарининг хавфсизлиги” ва “Электрон тўловларнинг ривожланиши” каби муҳим мавзуларга эътибор қаратишди.

Ҳозирги кунда, ахборот-телекоммуникация технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда  пул активлари ва тўловларни нақдсиз кўринишга ўтаётган даврда, ахборот хавфсизлиги масалалари тобора долзарб тус олмоқда. Ахборот хавфсизлиги бошқармаси Етакчи мутахассиси ўзининг “UZCARD да хавфсизлик ечимлари” маърузасида маҳаллий онлайн тўлов карталари (UZCARD) хавфсизлиги билан боғлиқ бир қатор муаммолар ечимларига тўхталди.

Ўзбекистонда фойдаланувчилар орасида электрон тўловлар тизимининг жадал ривожланиши ва интернет хизматларининг тезкор оммалашувини инобатга олган ҳолда, Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази томонидан замонавий ягона интернет тўловлари порталини яратиш бўйича катта ҳажмдаги ишлар амалга оширилди. Амалга оширилаётган ишлар хусусида Ривожланиш ва оптимизация қилиш бўлими Етакчи мутахасиси,  Woy-wo’ лойиҳаси менежери фикр юритиб, Ўзбекистондаги электрон тўловлар афзалликлари ва муаммолари тўғрисида ва янги «Woy-wo’» ахборот-тўлов портали ҳақида мулоҳазаларини билдирди.

Юқори савияда ўтказилган ушбу табдирни ташкил қилганлиги учун ташкилотчиларга алоҳида миннатдорчилигимизни билдирамиз. Бу ерда мутахассислар ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида янги маълумотларга эга бўлиш ва тажриба алмашиш имкониятини қўлга киритишди.