Аниқ фойда ва сезиларли афзаллик!

Тез кунда! Woy-Wo' тўлов портали USDD-хизмати

Олдинроқ хабар берганимиздеқ “Woy-wo'” интернет тўлов портали - бу пластик картадан фойдаланувчиларга товар ва хизматларни онлайн тўловини амалга ошириш имконини берувчи платформа. “Way-wo” тизими on-line режимда 24 соат мобайнида ишлайди. Айни пайтда платформа www.woy-wo.uz интернет сайти кўринишида ишламоқда. Тизимнинг асосий имкониятларидан бири  «Uzcard EMV» (Узкарт Онлайн) пластик картаси фойдаланувчисининг  банк ҳисобидан  мобил тўловларни тўғридан-тўғри ўтказа олишидадир.

Энди биз пластик карта эгалари учун USSD-хизматини тақдим қилмоқчимиз.

Маълумот: USSD (Unstructered Supplementary Service Data) - GSM тармоқларидаги стандарт хизмат бўлиб, тармоқ абоненти ва  хизмат иловаси ўртасидаги ўзаро интерактив  алоқани  қисқа хабарлар юбориш режими орқали ўрнатиш имконини беради.

Woy-wo тўлов портали USSD - хизмати нима?

Woy-wo тўлов портали USSD - хизмати Сизга мобил аппаратдан юборилган махсус сўровлар орқали, банкка бормасдан, бизнинг ҳамкорларимиз кўрсатаётган хизматлар учун тўловни амалга ошириш имконини беради. Яъни, UZCARD пластик карталари эгалари бир неча сониялар ичида, ИНТЕРНЕТга боғланмасдан, коммунал хизматлар, интернет провайдери учун тўлов қилиши, мобил телефон ҳисоби балансини тўлдириши, интернет-магазиндан бирор нарса сотиб олиши мумкин.

Бунинг учун мобил аппарат клавиатураси ёрдамида 899 қисқа рақамини териш ва “Чақирув”, “Send”,”Yes” клавишлари билан сўров юборишнинг ўзи етарли.

WOY-WO платформаси USSD хизматининг асосий афзалликлари:

  • Хизмат телефон моделининг исталган туридан биргина қисқа сўров юбориш   орқали товар/хизмат учун тўловни амалга ошириш имконини беради.
  • Амалга оширилган тўловлар ҳақида ўз вақтида хабар олинади.
  • Бепул фойдаланиш, тўлов учун комиссия йўқ.
  • Интернетга боғланишга зарурат йўқ.
  • Фойдаланишдаги осонлик ва  қулайлик.

Бизнинг янгиликларимизни кузатиб боринг, тез кунда хизмат ишга тугади, Woy-wo тизими USSD-интерфейси тўлиқ кўрсатмалари ҳақида маълумот берамиз.