Саволлар ва жавоблар

Бизнинг реклама ва жамоатчилик билан ишлаш бўлимимимзга ҳар куни мурожаатлар келиб тушади, ҳар жума кунлари уларнинг энг долзарб бўлганларига жавоб беришга ҳаракат қиламиз.

     1. DUET картани қандай қилиб On-line картага алмаштириш мумкин?

UZCARD EMV (Online) картасининг янги кўринишдаги турини очиш учун исталган пайтда банкка ариза билан мурожаат қилишингиз мумкин. Ҳар бир банкнинг ўз муддатлари  ва шартлари бор, ушбу маълумотни ўзингизга яқин бўлган банк филиалидан билиб олишингиз керак бўлади.

     2. Ассалому алайкум. Якка тартибдаги тадбиркорнинг корпоратив картасидан қонун доирасида қандай мақсадларда фойдаланиш мумкин?

Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан миллий валютадаги банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисида

Низомига кўра (Марказий банк Бошқарувининг 2008 йил 19 июлдаги 16/2-сон қарори билан тасдиқланган, Адлия Вазирлигидан 04.09.2008й. №1850 сон билан рўйхатдан ўтказилган):

Якка тартибдаги тадбиркор банк карталаридан фақат унинг бевосита ишлаб чиқариш, савдо, хизмат кўрсатиш ва ишларни бажариш фаолияти билан боғлиқ бўлган қуйидаги харажатлари учун тўловлар амалга оширилиши мумкин:

     а) хом ашё ва материаллар (шу жумладан қурилиш материаллар), ярим фабрикатлар, фурнитура, асбоб-ускуналар сотиб олиш;

     б) коммунал тўловлар (иситиш, иссиқ сув, ичимлик сув, оқова, электр энергияси, газ ва чиқинди учун тўловлар);

     в) ижара тўловлар;

     г) солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар;

     д) чакана савдо фаолияти билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан аҳолига нақд пулга сотиш мақсадида харид қилинган товарлар учун;

     е) жорий фаолияти билан боғлиқ бошқа харажатларни тўлаш учун.

      3.  Мен пластик карта эгаси - жисмоний шахсман. Ўзимнинг картамга қандай қилиб нақд пулни ўтказиб олишим мумкин?

Пул маблағлари карта эгасининг карта ҳисобига қуйидаги йўллар билан ўтказилиши мумкин:

  • карта ҳисобига нақдсиз кўринишда маош, пенсия, дивиденд, стипендия ва ҳоказолар кўринишида ўтказилиши;
  • сизга хизмат кўрсатаётган банк бўлинмасида “картадан картага ўтказиш” операцияси (транзакция) орқали;
  • исталган банк бўлинмасида нақд пулни ўтказиш орқали

Нақд пулни картангизга ўтказиш учун банкка ариза билан мурожаат қилишингиз лозим.

      4. Сизга қуйидаги саволим билан мурожаат қилмоқчиман, хусусий корхона таъсисчиси ўзининг дивидендларини (солиқлар тўлангандан кейинги даромад) шу банканинг ўзида очилган ўзининг депозит ҳисобига ўтказди. Пул маблағларини жисмоний шахс депозит ҳисобидан ечиб олишда банк хизматлари учун % ушлаб қолишга ҳақлими?

Банк операцияларини амалга ошириш бўйича қарорлар қабул қилишда банклар мустақилдир. Банк ва унинг мижозлари ўртасидаги муносабатлар шартнома асосида амалга оширилади. Пул маблағларини ечиб олиш ёки ўтказиш билан боғлиқ керакли маълумотларни олиш учун банк раҳбариятига мурожаат қилишингизни тавсия қиламиз.

     5.  Мен мобил приложения орқали ўзимнинг Ипотека банкдаги пластик картамдан InvestFinance Банк картасига 2 млн сўмни ўтказмоқчи эдим, лекин рад қилишди, нима учун?

Жисмоний шахслар учун мобил приложенияорқали картадан картга пул ўтказишда бир ой муддатга чекловлар мавжуд – ҳозирги кунда кўп банкларда ушбу лимит 1 млн. сўмдан ошмаган маблағни ташкил қилади.

Агар сиз банкка бевосита ариза билан мурожаат килсангиз, картадан картага пул утказишда лимит урнатилмайди.

Агар сизда хам саволлар бўлса, саволингизни This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.   электрон манзилимизга йўлланг ва биз саволингизга қисқа муддат ичида жаовб беришга ҳаракат қиламиз.

ЯУПМ PR-хизмати