Саволлар ва жавоблар

Саволлар учун раҳмат, сизнинг саволларингиз биз учун жуда муҳим, бунинг натижасида биз пластик карталарга хизмат кўрсатиш сифатини оширябмиз ва камчиликларини аниқлаябмиз. Шунингдек,  кўплаб ижобий фикрлар билдирилмоқда. Иштирокингиз ва қўллаб-қувватлаётганингиз учун рахмат!

Саволларингиз билан шу ерда изох, сифатида ёки This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.  почта адресига хат ёзиб мурожаат қилишингиз мумкин.

     1. Мен яқинда Woy-wo’ тўлов порталида USSD-хизмати ишга тушиши ҳақида эшитдим, телдефонимдан қандай кодни теришим керак бўлади?

Woy-Wo тўлов портали USSD –хизмати Сизга мобил аппаратингиздан юборилган махсус сўровлар орқали, бизнинг ҳамкорларимиз томонидан кўрсатиладиган  хизматлар учун, бевосита банкка бормасдан,  тўловни амалга ошириш имконини беради. UZCARD пластик карталари эгалари Интернетга уланмаган ҳолда, бир неча сониялар ичида, коммунал хизматлар, интернет провайдер хизматлари учун тўлов қилиш, телефон ҳисоби балансини тўлдириш, интернет-магазиндан харидни амалга оширишлари мумкин. Бунинг учун мобил аппарати клавиатурасидаги клавиш орқали (“Чақирув”, "Send" ёки "Yes")  қисқа рақамга (899) сўров юборишнинг ўзи кифоя қилади.

     2. Инфокиоск ва банкоматнинг фарқи нимада?

Банкомат (“банк автомати”дан) – дастурий-техник мажмуа бўлиб, тўлов карталари орқали нақд пул маблағларини бериш учун мўлжалланган, шунингдек товар ва хизматлар учун тўловни амалга ошириш, муайян операцияларни тасдиқловчи ҳужжатларни тайёрлаш каби бошқа операцияларни хам бажаради.

Инфокиоск – бу банк тўлов картаси ёрдамида операцияларни амалга оширишга мўлжалланган мослама (балансни билиш, смс-ахборот хизмати ва ш.к.), шунингдек реклама, маълумот бериш хизматларини кўрсатади..

     3. Агар картада пул бўлса-да, POS-терминал транзакцияни амалга оширишни рад қилса (хатолик кўрсатса) нима қилиш керак?

Бу индивидуал ҳолат, ушбу муаммони сизга хизмат кўрсатётган банкка мурожаат қилиб аниқлашингиз мумкин.

     4. UZCARD пластик картамдаги CVV-кодни  қандай билиб олсам бўлади? Интернетда харидни амалга оширмоқчиман.

UZCARD тизими пластик карталарида CVV-кодидан фойдаланилмайди.

     5. Агар мен энди ушбу банкнинг мижози бўлмасам ва картанинг яроқлилик муддати ўтиб кетган бўлса, картани банкка қайтаришим шартми?

Картани қайтарганингиз маъқул, мижозни хафвсизлиги учун бу элементар ғамхўрлик ҳисобланади. Карта қайтариб берилгандан сўнг, банк ходимлари уни зудлик билан яроқсиз ҳолатга келтиришади.