Биз ваъда берган эдик ва биз ваъдамиз устидан чиқдик!

Woy-wo’ мобил иловаси – энг фаол фойдаланувчилар учун!

Сизга қулайлик яратувчи мутлақо янги Woy-wo’ тулов порталининг мобил иловаси

Мобил воситалар фойдаланувчилари учун янги имконият пайдо бўлди - Woy-wo’ мобил иловаси. Энди мобил воситадан тўловни амалга ошириш янада қулай бўлди!

Мобил илова мобил воситалар учун махсус мослаштирилган ва асосий сайтнинг тўлиқ функциялари сақланиб қолинган, хусусан, сиз, аввалгидек,  ҳеч қандай ортиқча ҳаракатларсиз товар/хизмат учун тўлов қилишингиз мумкин.

Харидор учун хизматнинг асосий қулайлиги тўловни амалга оширишдаги вақтни тежаш бўлиб, “Тўлаш” тугмасини босиш билан муваффақиятли тўловни амалга оширишни тасдиқлашгача бўлган вақтни қамраб олади, бу эса ўртача бир неча сониядан иборат бўлади.

Илова портатив воситалар учун мўлжалланганлигини инобатга олиб, уни яратишда асосий урғу унинг функционал тарафига берилган.

Ушбу қулай жиҳоз онлайн режимда товар ва хизматлар тўлови учун! Woy-wo’ мобил иловаси фойдаланувчилари учун  PLAY Market ва AppStore да бепул кўчириб олиш имконияти мавжуд.

Тез орада Woy-Wo’ тўлов порталининг USSD-хизмати ишга тушади, бу сизга мобил воситадан юборилган  махсус сўровлар орқали, бизнинг ҳамкорларимиз томонидан тақдим қилинаётган товар/хизматлар учун тўловни банкка бормасдан ва интернет тармоғига уланмасдан амалга ошириш имконини беради.