Саволлар ва жавоблар

Ҳафтанинг ҳар жума кунлари www.uzcard.uz сайтида бизга келаётган мурожаатларга жавобларни нашр қилиб борамиз. Бераётган саволарингиз учун миннатдормиз. Ҳар бир савол ўз навбатида бизга камчиликларни бартараф этишга, ҳам хизмат кўрсатиш хизмати сифатини оширишга ёрдам бермоқда.

Шунингдек, сизнинг ижобий фикр-мулоҳазаларингиз бизга кўмак бермоқда.

Саволларингизни қуйида келтирилган изоҳ саҳифасига, ҳамда  ушбу  This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it. электрон почта манзилига юборишингиз мумкин.

Саволларга жавоблар.

1.   Бир картани икки телефон рақамига улаш мумкинми?

Йўқ. SMS-хабарлар хизматини ёқишда картани фақатгина битта мобил рақамига улаш мумкин. Лекин битта мобил рақамига икки ва ундан ортиқ бўлган карталарни ушбу хизматни улаш имконияти мавжуд.

2.   SMS-хабарлар хизматини мобил телефони орқали қандай ўчириш мумкин?

Афсуски SMS-хабарлар хизматини мобил телефони орқали ўчириш имконияти йўқ. Ушбу хизматни фақат инфокиоска ва банкда ўчириш мумкин.

3.   Қай тарзда картадан картага пул маблағларини бепул ўтказиш мумкин?

Пластик картадан бошқа бир пластик картага пул ўтказиш амалиётини бепул амалга ошириш учун, пулни бошқа пластик карта хисоб рақамига тушурмокчи бўлган карточка эгаси банкига ариза билан мурожаат этиши керак.