Саволлар ва жавоблар

Бизнинг реклама ва жамоатчилик билан ишлаш бўлимимизга келиб тушадиган  мурожаатларга жавобларни ҳар жума кунлари «Саволлар ва жавоблар» саҳифасида жойлаштирамиз.

Саволлар-жавоблар.

1.  Давлат солиқ қўмитасига тўловларни, яъни ер, мол-мулк солиғи ва шунга ўхшаш солиқ тўловларни онлайн тарзда амалга ошириш бўйича хизмат кўрсатишни режалаштирганмисиз?

Ҳозирда ҳодимларимиз “Woy-wo’” лойиҳаси устида ишлашни давом эттирмоқдалар. Яқин кунладра “Woy-wo’” тўлов портали ва мобил иловаси орқали солиқларни тўлаш хизматини ишга тушириш режалаштирилмоқда.

2.  Агар савдо-хизмат шохобчаси вакили менинг картамга хизмат кўрсатишни инкор қилса, бундай ҳолатда қандай йўл тутишим керак?

Агар тадбиркор товар хариди ёки кўрсатилган хизмат учун тўловни пластик карта орқали қабул қилмаса ёки олинган товар учун чек бермаса, булар ҳақида Давлат солиқ қўмитаси ва давлат солиқ хизмати ҳудудий органлари “ишонч телефонларига” хабар беринг.

Тошкент ДСБ ишонч телефони: 244-54-86.

3.  Мен Агробанк пластик картасидан микрокредит банк картасига 500 000 сўм пул ўтказмоқчиман. Бунинг учун қабул қиловчи ўз картасида Pay me дастурини ўранатиши керак бўладими? Ушбу амилиётни бепул бажариш учун нима қилиш керак?

Картадан картага пул ўтказиш амалиётини бажариш учун, пул қабул қиловчи картасида “СМС-хабарлар” хизматини ёқтирган бўлиши керак. Ушбу амалиётни бепул амалга ошириш учун, сиз, яъни пул ўтказувчи ўз банкига ариза билан мурожаат этиши керак бўлади.

4.  DUET картани қандай қилиб On-line картага алмаштириш мумкин?

UZCARD EMV (Online) картасини очиш учун исталган пайтда банкка ариза билан мурожаат қилишингиз мумкин. Ҳар бир банкнинг ўз муддатлари  ва шартлари бор, ушбу маълумотни ўзингизга яқин бўлган банк филиалидан билиб олишингиз керак бўлади.

 

Саволларингизни ушбу  This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.  электрон почта манзилига юборишингиз мумкин.