Пластик карта эгасига ноодатий маслаҳат!

Картага нотўғри ШИР-кодини ёзиб қуйинг!

  

uzcard idea

Банк мижозларининг кўпчилиги картага унинг ШИР-кодини (ПИН-код) ёзмаслик кераклигини, шунингдек хамёнда карта билан биргаликда  унинг ШИР-кодини олиб юриш мумкин эмаслигини билишади. Банкларнинг кўпчилиги эса ШИР-кодни сақлаб қўйишни маслаҳат қилмайдилар. Шунинг учун ушбу кодни фақатгина ёдда сақлаш орқали коднинг хавфсизлигини таъминлай оласиз. Лекин одатда хотира панд берадиган ҳоллар мавжуд.

Хотирада сақлашнинг осон йўллари ҳам бор. Бу шахсан ўзингизга маълум бўлган сана! Албатта, сиз ва яқинларингизнинг туғилган саналари картанинг ШИР-коди бўла олмайди, чунки бу саналарни кўпинча ижтимоий тармоқ орқали билиб олиш мумкин.

ШИР-кодни сақлашнинг хавфсиз йўли – бу мобил телефонингизда ушбу кодни телефон рақам сифатида сақлашдир. Мисол учун мобил телефоннинг “Контакты” саҳифасида ёки ён дафтарчага янги контакт яратасиз, ҳамда унинг оҳирги тўртта рақами ўрнига ШИР-кодни киритасиз.  Контакт яратаётганда асло “ШИР” (“ПИН”) сўзини ёзманг.

Карта қаллобларидан пластик картангизнинг хавфсизлигини таъминлаш учун қуйидаги айёрона усулдан фойдаланишингиз мумкин. Яъни карта устки қисмига нотўғри ШИР-кодини ёзиб қўйинг. Карта ёқолганда ёки ўғирланганда қаллоблар карта устки қисмида ёзилган ШИР-коддан фойдаланадилар ва картангиз блокка тушиб қолади(уч маротаба нотўғри код киритилганда). Сиз эса бу вақт ичида банк ҳодимларини огоҳлантиришга улгурасиз.  

 

ЯУПМ PR-хизмати