Саволлар ва жавоблар

Ҳафтанинг ҳар жума кунлари www.uzcard.uz сайтида бизга келаётган мурожаатларга жавобларни нашр қилиб борамиз. Бераётган саволарингиз учун миннатдормиз. Ҳар бир савол ўз навбатида бизга камчиликларни бартараф этишга, ҳамда хизмат кўрсатиш сифатини оширишга ёрдам бермоқда.

Шунингдек, сизнинг ижобий фикр-мулоҳазаларингиз бизга кўмак бермоқда.

Саволларингизни ушбу  This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it. электрон почта манзилига юборишингиз мумкин.

Саволларга жавоблар.

1.  Қанча миқдоргача мен мобил илова орқали картадан картага пул ўтказишим мумкин?

Жисмоний шахслар учун мобил илова орқали картадан картга пул ўтказишда бир ой муддатга чекловлар мавжуд – ҳозирги кунда  Алоқабанк, Агробанк ва Савдогарбанкларда ушбу пул ўтказиш чегаравий миқдори 5 млн. сўм деб белгилан бўлса, қолган банкларнинг кўпчилигида 1 млн. сўмдан ошмаган маблағни ташкил қилади.

Агар сиз банкка бевосита ариза билан мурожаат килсангиз, картадан картага пул утказишда чекловлар мавжуд эмас.

2.  Агар пластик картамнинг устки қисмида 11/2016 санаси ёзилган бўлса, мен қайси санагача картамдан фойдаланишим мумкин?

11/2016 санаси сиз картангиздан 2016 йилинг 30 ноябригача фойдаланишингиз мумкин деган маънони англатади. 1 декабр 2016 йилдан бошлаб картанинг ишлатиш муддати тугайди. Сиз карта берган банкка мурожаат этиб, янги пластик картани олишингиз мумкин.

3.  Хайрли кун! Менинг картамга бошқа шаҳардан махфий код билан пул ўтказишди. Лекин мен пулни қабул қила олмаганлигим туфайли пул ўтказмани бекор қилган бўлсамда, пул юборувчига пул қайтиб келмади. Бундай ҳолларда мен нима қилишим керак?

Сизнинг мурожаатингизда қандай карта ва қайси тизим орқали ушбу ўтказмани бажарганингиз бизга номаълум. Илтимос, сизга карта берган банкка мурожаат қилишингизни сўраймиз.

4.  «WOY-WO’» интернет тўлов портали орқали амалга оширилган коммунал тўловлар ва бошқа тўловлар квитанциясини қай йўсинда олиш мумкин?

Сиз «WOY-WO’» порталидан рўйхатдан ўтиб, товар ва хизматлар учун тўловларни амалга оширганингиздан сўнг, ўз саҳифангизда тўловларингиз тариҳига кириб, тегишли тўловни танлаб, чекни сақлаб қўйишингиз ёки уни принтерда чоп этишингиз мумкин бўлади.

ЯУПМ PR-хизмати